26.06.2025 15:05 1333

Ўзбекистон ва Мўғулистоннинг етакчи “ақл марказлари” экспертлари икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш йўлларини муҳокама қиладилар

ТОШКЕНТ. 26 июн -Альянс - Пресс. 27 июн куни “Ўзбекистон ва Мўғулистон: ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг янги истиқболлари” мавзусида онлайн форум ўтказилади.



Тадбир Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ҳамда Мўғулистон Миллий хавфсизлик кенгаши ҳузуридаги Стратегик тадқиқотлар институти томонидан ташкил этилмоқда.

Форумда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Мўғулистонга илк давлат ташрифи якунлари сарҳисоб қилинади.

Тадбирда икки мамлакат дипломатик идоралари, етакчи таҳлилий ва илмий-тадқиқот марказлари раҳбарлари ҳамда экспертлари иштирок этади.

Анжуман кун тартибидан сиёсат, савдо-иқтисодиёт, саноат кооперацияси, “яшил” энергетика, рақамли трансформация, транспорт ва логистика соҳаларида кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари билан боғлиқ масалалар ўрин олган.

Экспертлар мулоқоти Ўзбекистон-Мўғулистон стратегик шериклигини ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшиши ва ўзаро манфаатли барча йўналишларда ҳамкорликни янада чуқурлаштириш учун мустаҳкам замин яратиши кутилмоқда.
 
Бўлим мақолалари
08.08.2026
07.08.2026
06.08.2026
04.08.2026
31.07.2026
30.07.2026
29.07.2026
28.07.2026
25.07.2026
24.07.2026