01.07.2025 09:12 23
НАМАНГАН. 1 июл – Альянс-Пресс. Ўзбекистонда экспорт салоҳиятини ошириш, маҳаллий маҳсулотларни ташқи бозорларга чиқариш ҳажмини кенгайтириш ҳамда чегара ва божхона инфратузилмасини замонавий талаблар асосида такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шу мақсадда кўрилаётган тизимли чора-тадбирлар натижасида жорий йил бошидан буён Учқўрғон чегара божхона пости орқали ҳаракатланган юк автотранспорт воситаларининг 90 фоизи экспорт йўналишига тўғри келмоқда.
Хусусан, 2025 йилнинг ўтган даври мобайнида мазкур постнинг “чиқиш” йўналиши орқали “Экспорт” божхона режимида расмийлаштирилган юк автотранспорт воситалари сони 2 178 тани ташкил этди. Фақатгина июнь ойида 400 дан зиёд экспорт юклари божхона расмийлаштирувидан ўтказилган.
Экспортга йўналтирилаётган юкларнинг асосий қисмини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари — тарвуз, қовун, пиёз, ўрик ва гилос ташкил этмоқда. Шунингдек, Туркманистон Республикасидан транзит тартибида ўтаётган помидор маҳсулотлари ҳам ортиқча тўсиқларсиз ҳаракатланиши таъминланмоқда.
Учқўрғон чегара постида логистика тизими, божхона назорати ва товар айланмасини рағбатлантириш бўйича яратилаётган қулай шарт-шароитлар, мамлакатимиз ташқи иқтисодий фаолиятини жадал ривожлантиришга хизмат қилмоқда.
Бўлим мақолалари
26.06.2025 |
|
14.06.2025 |
|
17.05.2025 |
|
15.05.2025 |
|
03.04.2025 |
|
11.02.2025 |
|
01.02.2025 |
|
09.12.2024 |
|
23.08.2024 |
|
20.07.2024 |
|