14.07.2016 00:20 Бишкек 1532

Президент Алмазбек Атамбаев Германия Федерал канцлери Ангела Меркел билан учрашди

Бугун 14 июл куни Президент Алмазбек Атамбаев юртимизга расмий сафар билан ташриф буюрган Германия Федерал канцлери Ангела Меркел билан учрашди.



Давлат бошлиғи  Германия Федерал канцлери Ангела Меркел бошчилигидаги Германия делегациясисини илиқ сўзлар билан саъмимий кутиб олди. «Биз Сизнинг ташрифингиз алоҳида юқори баҳо бермоқдамиз. Биз Сизлардан хурсандмиз. Қирғизистон тарихида Германия Федерал канцлерининг бу биринчи ташрифи. Аҳамиятлиси бу ташриф Қирғизистон мустақиллигининг 25 йиллиги арафасида ўтаётганида»,-деди Алмазбек Атамбаев.
Давлат бошлиғи бу расмий ташриф қирғиз-германия алоқаларини янада янги босқисга кўтаради деб ишонч билдирди.
Ўз вақтида Германия Федерал канцлери Ангела Меркел Президент Алмазбек Атамбаевга кўрсатилган қизғин ва дўстона қабул учун миннатдорчилик билдирди.  Ангела Меркел ушбу учрашувни юқори босқичда, тиғиз алоқада ўтаётганлиги икки томонлама муносабатлар янада мустаҳкамланаётганидан дарак деб айтди.
«Сизлар ривожланишнинг демократик йўлини танладинглар,-деди Германия Федерал канцлери. –Сизларнинг мамлакатингиз кичик бўлгани билан у гўзалдир. Менинг ташрифимдан мақсад- сизларга  ёрдам бериш учун ҳамкорлик  борасида маслахатлашиб олишдан иборат».

Икки томонлама музокаралардан сўнг Президент Алмазбек Атамбаев ва Германия Федерал канцлери Ангела Меркел биргаликда матбуот конференцияси бердилар.
 
Бўлим мақолалари
23.07.2018
10.07.2018
27.06.2018
21.06.2018 Жорий ёз фаслида СДПК Социнтернга аъзо бўлади
Шу кунларда Қирғизистоннинг СДПК партиясини 100 йиллик тарихга эга Социалистик интернационал ташкилоти сафига қўшиш бўйича расмий тадбир бўлиб ўтади
19.06.2018 Икрам Илмиянов Қирғизистонга қайтди
У ҳозирги пайтда Чуй вилоятида бизнес билан шуғулланиш баробарида, СДПК партияси билан алоқани узгани йўқ
13.06.2018 Бишкек суди Сапар Исаковни қамоқда қолдирди
Бугун Бишкек шахар суди собиқ Бош вазирни қамоқда ушлаб туриш бўйича хукмини ўз кучида қолдирди
28.05.2018 Эртага ўтажак Бишкек шахар кенгаши сессиясида мэрга ишончсизлик кўрсатиш масаласи қўйилмаган
29 май куни Бишкек шахар кенгаши сессиясини ўтказиш режалаштирилган
23.05.2018 Қирғизистонлик сиёсатшунос АҚШ Марказий Осиё аҳолиси учун жанг бошлади деб ҳисоблайди
Шу кунлари Бишкекда ЕОИҲ лойиҳасини амалга оширишда Марказий Осиё давлатлари ҳамкорлиги ва Хитойнинг «Ягона белбоғ ва ягона йўл» дастури бўйича давра суҳбати бўлиб ўтди
17.05.2018 ҚР ҳукуматининг 2017-2018 йиллар бўйича ҳисоботи эълон қилинди(ҳозирча фақат Фейсбукда)
Собиқ Бош вазир Сапар Исаковнинг “Фейсбук” ижтимоий тармоғидаги саҳифасида, ҚР ҳукуматининг 2017-2018 йиллар бўйича ҳисоботи эълон қилинди
27.04.2018 СДПКнинг Сиёсий кенгаши мажлиси парламентдаги фракция етакчиси Иса Омуркуловнинг иштирокисиз ўтди
Бишкекда 27 апрел куни СДПК партиясининг Сиёсий кенгаши мажлиси бўлиб ўтди