18.07.2016 22:10 Бишкек 2713

Тўновчиликда гумонланаётганлар ушландилар

18 июл куни Қирғизистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот котибияти хабар қилади:



15 июн куни Бишкек шаҳрининг ички ишлар бошқармасига 22 ёшли А.Г. ўзини пойтахтнинг Киев-Уметалиева кўчалари кесишмасида тўнаб кетишгани хақида хабар берган эди.

Унинг сўзларига кўра, соат 15.30да икки номаълум одамлар куч ишлатиб ёнидаги қиммат нарҳдаги мобиль телефонини тортиб олиб кетганлар.

Бишкек ШИИБси жиноий қидирув бўлимининг  ваколатланган ходимларининг  оператив-қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятда гумонланаётган шахс қўлга олинди. У 20 ёшли Р.А. деган кимса экани аниқланди.

Шунингдек 17 июнда пойтахт тумани милиция бўлимига 20 ёшли Бишкек шаҳри турғуни мурожаат қилиб, Жумабекова кўчасида унга номаълум шахс куч ишлатиб, катта бўлмаган хажмда пули бўлган портмонесини тортиб олган.

Кўрилган оператив чоралар туфайли милиция ҳодимлари гумондаги шахсни хибсга олдилар. У 31 ёшли Ф.Р. деган шахс эди.

Айни пайда ушбу фактлар асосида  ҚР Жиноят Кодексининг 167 моддаси бўйича жиноят содир этилгани боис, ( тўновчилик бўйича) иш қўзғатилди.  
 
Бўлим мақолалари
25.04.2024
20.04.2024
16.04.2024
13.04.2024
05.04.2024
02.04.2024
28.03.2024
20.03.2024
16.03.2024
12.03.2024