22.07.2016 22:01 Бишкек 2801

Ж. Саматов яна мандатсиз қолди

21 июл куни Қирғизистон Республикасининг Олий суди коллегияси Ж Саматовнинг аризасини кўриб чиқди.



ҚР Бош сайлов комиссиясининг матбуот котибияти хабарига кўра, 21 июл куни Қирғизистон Республикасининг Олий суди коллегияси Ж Саматовнинг Бишкек шаҳрининг Биринчи май судининг 2016 йил 15 июл кунидаги Ж.А. Саматовнинг  Жогорку Кенгаш депутати ваколатини муддатидан олдин тўхтатиш бўйича қарорини йўққа чиқариш бўйича назорат аризасини кўриб чиқиб, шахар судининг  қарорини ўз кучида қолдирди.

Ўз вақтида эслатиб ўтиш жоизки Бишкек шаҳринининг Биринчи май судининг 15 июлдаги қарори БСКнинг 08.07.2016 й. Ж.А. Саматовнинг  Жогорку Кенгашда  депутатлик  ваколатини муддатидан олдин тўхтатиш бўйича қарорини тўғри деб топган эди. Ваҳоланки БСК ўз қарорини ҚР Бош прокуратурасининг халқаро сўровномасига  асосланган хужжатларга таяниб қарор қабул қилган. Ушбу ҳужжатлар эса Ж.А. Саматов Россия Федерацияси фуқароси эканини тасдиқлаган.
 
Бўлим мақолалари
25.01.2024
19.01.2024
22.12.2023
15.11.2023
02.11.2023
07.10.2023
06.07.2023
30.06.2023
03.06.2023
31.05.2023