23.07.2016 23:23 Ўш 1502

Лойиҳа натижали якунланди

Давлат ўз-ўзини бошқариш ва миллатаро муносабатлар бўйича агентлик ва Ўш шахар Мэриясининг қўллови билан 2016 йилда Ўш шаҳрининг 18 ўзбек тилида ўқитиладиган мактабларнинг 87 битирувчиси Қирғизистон Республикасининг Олий ўқув юртларига таҳсил олгани кираолдилар.



Қирғизистонда ОЎЮ кириш имтиҳонларини фақат давлат ва расмий тилда олиниши борасидаги қарор туфайли 2014 йилдан бошлаб, ўзбек тилида ўқитиладиган мактаб битирувчиларини олийгоҳларга кириш кўрсаткичи кескин тушиб кетди. Бунинг сабаби ўзбек тилида таҳсил олган ўқувчилар, гарчи предметларни яхши билишсаларда, қирғиз ва рус тилларида ўз билимларини намойиш этиша олмаганларида эди. Ушбу ваъзият Ўш шаҳри ота-оналар жамоатчилигида  ва педагогик коллективларида  ташвишланиш учун етарли асосга сабабчи бўлди.

2015 йилнинг август ойида Ўш Давлат Университети ректори, Қ.А. Исақов ва шахарнинг 20 нафар ўзбек тилида таҳсил берувчи мактаблари директорлари, шахар маориф бошқармаси вакилларининг мавжуд масала юзасидан ўтказган мажлисида, қатор амалга  оширилиши керак бўлган тадбирлар қўлланиши кераклиги айтилган эди.

Ушбу мажлис аҳлининг маслахатларини эътиборга олган ҳолда, Ўш шахар ўзбек миллий маркази (раҳбари А.Ҳоджаев), Ўш шахар Мэрияси қошидаги миллатлараро муносабатлар бўйича жамоатчилик қабулхонаси (Б.Жўраев) ва Ўш ДУ кафедраси (Р.Турсунов) биргаликда ДЎБММАнинг «Қирғизистон Республикасида 2013-2017 йиллар оралиғида Халқнинг якдиллиги ва миллатлараро муносабатларни мустаҳкамлаш бўйича» кичик хажмдаги грантлари дастури бўйича лойиҳа ишлаб чиқдилар.

Кейинчалик бу « Ўзбек мактаблари битирувчиларини ОЎЮ кириши учун ўқитувчиларнинг малакасини ошириш» деб номланган лойиҳа Давлат ўз-ўзини бошқариш ва миллатаро муносабатлар бўйича агентликнинг грант Комиссиясининг тасдиқидан ўтиб, 198 минг сом  ва Ўш шахар Мэриясининг 80 минг сомлик  қўлловига сазовор бўлди. Ташаббускорларнинг ўз ҳиссалари 30 минг сомни ташкил этди.

Лойиҳа 2015-2016 ўқув йилларига мўжжалланган бўлиб, у шахарнинг 18 ўзбек тилли мактабининг 200 нафар ўқувчисини ва 82 ўқитувчи- синф раҳбарлари, билим мудирлари ва ташкилотчиларини қамраб олди. Булардан 40-43 нафар ўқитувчилар ЎшДУ да ўз малакаларини ошириб, тегишли сертификатларга эга бўлдилар.

Лойиҳада кўрсатилган 2016 ўқув йилининг якуни бўйича мамлакатимиз олийгоҳларига 18 ўзбек мактабларининг 200 нафар битирувчиларидан 87 ўқувчи имтиҳон тестларидан  юқори баллар олиб кирдилар.  2014-2015 ўқув йилларида эса 18 ўзбек тилли мактаблардан олийгоҳларга фақат 15 битирувчи қабул қилинган эди.

«Бизнинг ташаббусимиз бўйича юзага оширилган лойиҳа ўзининг самарали ва долзарблигини кўрсатди. Лойиҳанинг натижаларидан келиб чиқиб, шунингдек тадбирларни нафақат Ўш шаҳрида , балки бошқа этник озчиликлар ғуж яшайдиган туманларда ҳам амалга оширишни тавсия қилар эдик»,- дейди жамоатчилик арбоби Бўрибой ака Жўраев.
 
Бўлим мақолалари
14.04.2018 Янги курорт сезонида «Асил» пансионати ўқитувчиларни кутиб олади
Ўтган йили ҚР ҳукумати «Асил» пансионатини ўқитувчилар дам олишлари учун Маориф ва фан вазирлигига ўтказиб бериш бўйича қарор қабул этганди
01.02.2018 МОАУда изғирин кунлари талаба ва ўқитувчиларни университет биносида тунашга рухсат берилди
3 февралга қадар Американинг Марказий Осиё университети талабалари ва ўқитувчилари учун кучли изғирин кунлари ўзининг ўқув машғулотлари биносида қолиб тунашларига имконият берилди
19.01.2018
19.01.2018 Ўқитувчилар учун пансионат аста – секин таъмирланмоқда
Қирғизистон Республикаси Таълим ва фан вазирлигида “Альянс-Пресс” агентлигига маълум қилишича, Иссиқкўл қирғоғидаги Асил пансионатида таъмирлаш ишлари давом этмоқда ва келгуси ёз ойида дам олувчиларни қабул қилади
12.01.2018 Ўзбекистон олийгоҳлари миллатдошларга қучоқ очмоқдами?
ОАВларда тарқаган маълумотларга кўра, Афғонистон шимолидан 100 талаба Ўзбекистоннинг Термиз Давлат университетида тахсил олиш учун жўнаб кетишга тайёр турибди
06.12.2017 Янги йилнинг январидан бошлаб, ҚР Маориф вазирлиги ўқувчиларни мактабга электрон навбат билан ёзиш бўйича ҳужжат қабул қилади
Келгуси йилнинг январ ойида Қирғизистон Республикаси Таълим ва фан вазирлиги «маҳсус илова»ни қабул қилади, бу эса ўқувчиларни мамлакат мактаблари электрон навбати ўқишга имкон беради
30.11.2017 ҚР Маориф ва фан вазирлиги «Диний маданият тарихи» дарслигини тайёрлаш учун танлов эълон қилади
Шу кунларда Маориф ва фан вазирлиги «Диний маданият тарихи» дарслигини тайёрлаш учун танлов жорий этилиши хақида кенг жамоатчиликка эълон қилиш тараддудида
16.11.2017 Янги йилда пойтахтда уч мактаб қурилади
2018 йили Бишкекда 3 янги мактаб қурилади. Бу хақда Альянс-пресс агентлигига Бишкекнинг вице-мэри Айгул Рисқулова хабар қилди
18.09.2017 Ўш шаҳрида маърифий акция бўлиб ўтди
2017 йилнинг 15-16 сентябри кунлари А.Ж.Мирсабекова номли Ўш давлат педагогика институтида Россия Федерациясининг етакчи университети вакиллари қатнашган маърифий тадбир бўлди. Маърифий акция : “Касб танлаш билан, келажагингни танлайсан! ”
12.08.2017 Катта август педсоветида янги ўқув йилида мактаблар учун 30 миллион сомлик компьютерлар ҳарид қилиниши айтилди
12 августда Чўлпонотада катта август педсовети деб ном олган республика ўқитувчилари съезди бўлиб ўтди