29.07.2016 23:53 Бишкек 3845

Бош прокуратура ходимини портлатишган

29 июл куни эрталаб, Бишкекнинг чеккасида жойлашган Ала-Арча қишлоғида Бош прокуратура ходимининг автомобили портлатилган.

 Портлаш ҳайдовчи машинага ўтираётган пайтда содир бўлган. Оғир ярадор бўлган Бош прокуратуранинг  ички терговлар бўйича катта прокурори Э.Қурмоналивни пойтахт касалхоналарининг биридаги реанимация бўлимига ётқизишган. Ҳозирча у кома ҳолатидан чиқмаган.
Портлаш оқибатида прокурорнинг бир кўзи жароҳат олган, бир қўлининг кафти узулиб кетган. Ички органларидан ошқазон шикаст еган.
Бош прокуратуранинг матбуот котибиятининг хабарига кўра, бу воқеа устида БПнинг Тергов бошқармаси томонидан ҚР Жиноят кодексининг 28, 340 моддалари бўйича жиноий иш очган. 
 
Бўлим мақолалари
03.10.2026
12.08.2026
27.07.2026
20.07.2026
17.07.2026
13.07.2026
10.07.2026
08.07.2026
04.07.2026
25.06.2026