03.08.2016 22:34 Боткен вилояти 3226

ФҲВ раҳбари Боткент вилоятида бўлиб қайтди

ҚР ФҲВ матбуот котибияти хабарига кўра, 1август куни ФҲ вазири, генерал-майор Қуватбек Боронов Боткент вилоятининг Лайлек тумани ва Сулукта шаҳрида 30 июл куни содир бўлган кучли сел оқибатларини бартараф этилиши ишларини назорат қилди.


30 июл куни кучли ёмғир ёғиши туфайли сел келиб, истиқомат уйлари, полиз участкалари, ички хўжалик йўллари ва кўприкларни сув босган. Шунингдек Лайлак туманида ҚР Хукуматининг ваколатли вакили Абиш Халмирзаев ҳам жабр тортган аҳолининг аҳволи билан яқиндан танишгани борган эди.
Шунингдек Боткент  вилояти ФҲВ бошқармаси томонидан 1000 литр ёнилғи, уйлари авария ҳолатидаги оилаларга 13 дона ўн кишилик чодир-палаткалар,  берилди. Сел оқибатларини бартараф этиш учун ҚР ФҲВнинг 43 қутқарувчилари сафарбар этилди.



Боткент вилояти бўйича 23 истиқомат уйи авария ҳолатида, 55 уй назорат остида, 185 истиқомат уйининг ҳовлилари ва кўп квартирали уйнинг ертўласини, 11.2 км ички хўжалик йўлларини, 340 м. суғориш каналини, 12.8 км ички хўжалк ариқларини, 9.8 км далани, 2 км селқайтариш иншоатини лой  сув босган.  8 электр устуни, 2 лоток, 3 ички хўжалик кўприклари, 1 пиёдалар кўприги, 3 та катта кўприк авария ҳолатида.
Жойларда ФҲВ кучлардан ташқари Фуқаролар мудофаси фаоллари, маҳаллий аҳоли ҳовлиларни, омборларни, селқайтариш каналларини тозаламоқдалар.
Айни шу дамда вазир К.Боронов Ўш вилоятида илгариги фавқулотдаги ҳолатлар асоратларини тугатилиши ишларини назорат қилмоқда.


Бўлим мақолалари
04.03.2024
16.02.2024
12.02.2024
10.02.2024
05.02.2024
11.01.2024
20.12.2023
05.12.2023
13.11.2023
11.11.2023