10.08.2016 19:22 Бишкек 3834
Бугун, 10 августда Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев телефон орқали Рио-де-Жанейрода ўтаётган ХХХI ёзги Олимпиада ўйинларида бронза медали соҳиби бўлган юртдошимиз оғир атлетикачи Иззат Ортиқовни ғалаба билан қутлади.
Президент матбуот котибиятига кўра, Давлат Бошлиғи телефон орқали суҳбат чоғида, Иззат Ортиқовнинг олимпия медали барча қирғизистонликларнинг катта қувончига сабаб бўлди.
Президент Алмазбек Атамбаев Иззат Ортиқовнинг ютуғи бошқа қирғизистонлик спортчилари ҳам олимпиада медаллари ва жаҳон чемпионлари унвонларини қўлга киритишлари учун янги куч бағишлашдиган яхши имкониятлар йўлини очди деб ишонч билдирди.
«Қирғизистон халқи номидан сенга бахт, мустаҳкам соғлиқ ва янги зафарлар тилайман! Шунингдек барча олимпиадачиларимизга омад ва ғалаба! Мамлакат сизларни олқишлайди!»,-деди Давлат Бошлиғи.
Эслатиб ўтамиз, бугун Иззат Ортиқов Рио-де-Жанейрода ўтаётган ХХХI ёзги Олимпиада ўйинларида 69 кг вазнда умумий натижада 339 кг тош кўтариб (151кг,188кг), 3 ўринга сазовор бўлди.
Шунингдек ҚР Президенти Алмазбек Атамбаев таъкидлаганидек олимпиада совриндорларини юртимизда 3.5 млн сом пул мукофоти, ҚР Миллий олимпия кўмитасининг рағбағлантирувчи совғалари – Бишкек шаҳридаги квартира ва Toyota Corolla автомашинаси, ҳамда Бишкек шаҳри мэриясининг олимпиада совриндорини етиштирган тренер-мураббийга квартиралар интизор турибди.
Бўлим мақолалари
| 27.08.2026 |
Қирғизистонлик ёш футболчилар Ўзбекистонда тенгсиз : Ўш жамоаси Қўқондаги халқаро турнирда чемпион бўлди
ҚЎҚОН. 27 август – Альянс-Пресс. Ўзбекистон футболининг бешиги ҳисобланган Қўқон шаҳрида болалар ва ўсмирлар ўртасида навбатдаги «Ишонч кубоги» (Ishonch Cup) халқаро турнири ўз якунига етди. Марказий Осиёнинг энг иқтидорли ёш футболчиларини жамлаган ушбу нуфузли мусобақада Қирғизистоннинг Ўш шаҳри вакиллари мутлақ ғалабани қўлга киритиб, бош совринга эга чиқишди. Бугун ғолиб ўшлик футболчиларни “Дўстлик” қирғиз-ўзбек чегарасида карнай ва ноғаралар садоси остида тантанали равишда кутиб олдилар.
|
| 06.04.2026 |
|
| 14.03.2026 |
|
| 07.03.2026 |
|
| 13.12.2025 |
|
| 03.07.2025 |
|
| 02.06.2025 |
|
| 31.05.2025 |
|
| 30.05.2025 |
|
| 22.01.2025 |
|