25.02.2026 14:33 Ўш 54
ЎШ. 25 феврал – Альянс-Пресс. Ўш шаҳридаги «Доктор Айдаров» хусусий туғруқхонаси асосчилари ва 50 кишилик ишчи жамоаси Президент Садыр Жапаровга рейдерлик босиб олиш бўйича тезкор ёрдам сўраб мурожаат қилди.
Мурожаат муаллифларининг таъкидлашича, 2025 йил 1 февраль куни ўзларини МХДҚ ходимлари деб таништирган шахслар ва спортчи йигитлар ҳеч қандай суд қарорисиз туғруқхона биносини эгаллаб олиб, ишни тўхтатишган. Тадбиркорлар 15 йил давомида ташландиқ бинони капитал таъмирлаб, шу кунга қадар 2000 аёлга хизмат кўрсатиб келишган.
Асосий даъволар
Коррупцион схема: Бино «давлат балансига ўтди» деган баҳона билан бўшатилиб, зудлик билан собиқ вице-мэр С. Жунусалиевнинг оиласига тегишли бошқа хусусий тиббиёт марказига берилган.
Қонунбузарлик: Ўзларини гўёки “А” ва “Р” исм шариф билан танитган МХДҚ ходимлари Ўш шаҳрининг собиқ вице –мэри Суюн Жунусалиевнинг хусусий манфаатлари йўлида тадбиркорларни қўрқитишда иштирок этгани айтилмоқда.
Жамоа Президентдан ушбу ишни шахсий назоратига олишни, куч ишлатар тизимларининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беришни ва 50 нафар тиббиёт ходимини ўз иш жойига қайтаришни сўрамоқда.
Бўлим мақолалари
| 23.12.2025 |
|
| 21.11.2025 |
|
| 10.11.2025 |
|
| 22.10.2025 |
|
| 14.10.2025 |
|
| 10.10.2025 |
|
| 02.10.2025 |
|
| 15.09.2025 |
|
| 13.09.2025 |
|
| 08.09.2025 |
|