24.08.2016 20:55 Бишкек 1169

119 минг қирғизистонлик Россиянинг «қора тизмасида»

«119 минг қирғизистонлик ҳамон Россиянинг «қора рўйхатда» қолиб кетмоқда», -деб хабар берди ҚР Хукумат қошидаги миграция бўйича Давлат хизмати раиси Бақит Адилов Қирғизистон Республикаси Бош вазири Сооронбай Жээнбеков билан учрашув чоғида. Бу хақда ҚР Хукумати матбуот котибияти хабар қилади.



24 август куни Қирғизистон Республикаси Бош вазири Сооронбай Жээнбеков ҚР Хукумат қошидаги миграция бўйича Давлат хизмати раиси Бақит Адиловни ва Россия Федерациясидаги ҚР Хукумат қошидаги миграция бўйича Давлат хизмати вакиллигининг янги раҳбари Толонбай Кожобаевни қабул қилди.
Учрашув чоғида Бақит Адилов 2015 йилда 76 минг Қирғизистон фуқаролари РФдаги «қора рўйхатдан» чиқарилгани, лекин яна 119 минг ватандошларимиз ўша тизмада қолаётгани айтди. Шунингдек унинг ахборатига кўра жорий 2016 йилнинг олти ойи жараёнида 6 минг 700 қирғизистонлик «қора рўйхатдан» ўчирилгану, бироқ яна бир тўп Россиянинг миграция бўйича қонунчилигини бузганликда айбланиб 6 минг 500 киши ўша маъшум тизмага қайта тиркалган.
 
Бош вазир миграция тизими бўйича раҳбарларга Россия ҳудудига кириш таъқиқланган чет эллик фуқаролар рўйхатидан ватандошларимизни  Евроосиё иқтисодий уюшмаси ва ушбу хизматлар раҳбарлари билан консултатив учрашувлар доирасида юзага келган шартномалар бўйича чиқаришни тезлатишни талаб қилди.
Шу билан бирга Бош вазир Сооронбай Жээнбеков Россия Федерациясидаги ҚР Хукумат қошидаги миграция бўйича Давлат хизмати вакиллигининг янги раҳбарига  юртдошларимизни «қора рўйхатдан» чиқариш бўйича россиялик ҳамкасблар билан тиғиз алоқада ишлаш бўйича қатор вазифаларни тайинлади.
 
Бўлим мақолалари
14.08.2017 Қирғизистон Бош вазири эътирофича, Евросиё иқтисодий ҳамкорлиги (ЕОИҲ) мамлакатларида иқтисодий ўсиш қайта жонланган
14 август куни ҚР Бош вазири Сооронбай Жээнбеков ЕОИҲнинг Евросиё ҳукуматлараро кенгашида нутқ сўзлади. Бу хақда Альянс-пресс агентлигига ҚР Ҳукумати матбуот котибияти хабар берди
07.07.2017 Ҳукумат бошлиғи маслахатчиси Альянс-прессга ҚР экспорти ўсганини баён қилди
ҚР Хукумат бошлиғи Сооронбай Жээнбековнинг маслахатчиси Николай Чуйков Альянс-прессга 2017 йилнинг 5 ойи давомида Қирғизистонда экспорт кескин ўсганини баён қилди
13.06.2017 Кузда Қозоғистон бизнинг ветеринария лабораторияларинг тўхтамларини тан олмоқчи
Қозоғистон бизнинг ветеринария лабораторияларинг тўхтамларини охирги кунларга қадар тан олишни истмай келди
09.06.2017 Янаги йилда чегараларимизда харакатдаги автомашиналарни сканер қилгувчи текширув комплекслари пайдо бўлади
2018 йилнинг август ойида чегараларимиздаги асосий божхоналар юриб бораётган автомобилларни ҳам ҳар томонлама рентген нурлари билан кўраоладиган замонавий текширув комплексларига эга бўлади
05.08.2016 ҚР қишлоқ хўжалик вазирлиги 300 тонна қайтарилган маҳсулот бўйича
«Қозоғистон шартномаларни ва мажбуриятларини бузмоқда», -дейилади ҚР қишлоқ хўжалик вазирлиги ахборот сайтида.
04.08.2016 Республикамизда ишлаб чиқарилган 330.86тонна маҳсулотни қайтаришди
Қирғизистон Республикасининг Божхона Иттифоқига кириши юртимиз қишлоқ хўжалиги меҳнаткашларининг умидларини оқламаётир. 4 июлдан бугунги кунга қадар карантин назоратидаги 330.86 тонна Жанубий Америка томат куяси юққан булғори қалампири,шафтоли, олма ва ўрик, картошка,Комстока қурти босган узумлар Қирғизистонга қайтарилиб берилган. Бу хақдаги маълумотни Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалик вазирлиги матбуот котибияти 3 август куни ўз Интернет сайтида эълон қилди.
21.05.2016 Мажлис доирасидаги учрашувлар
ҚР хукумати матбуот котибияти хабар беришича Бош вазир Сооронбой Жээнбеков бошчилигидаги Қирғизистон Республикаси делегацияси АрманистонРеспубликасининг Ереван шаҳрида 20 майда ўтказилган Евроосиё хукуматлараро кенгашининг навбатдаги мажлисида қатнашди.