26.08.2016 23:55 Иссиқ-Кўл вилояти 3499

ИИВ вақтинча қуролларни олиб қўяди

25 август куни ҚР ИИВнинг матбуот котибияти хабарига кўра милиция ходимлари томонидан Қирғизистон фуқаролари мулкидаги оқ отиш қуролларини вақтинча йиғиб олади.



Қирғизистонга Иккинчи Жаҳон кўчманчилари ўйинлари ва МДҲ давлатлари бошлиқлари Саммитига  ташриф буюраётган чет эл делегацияларининг  юртимизда бўлган даврида, хусусан меҳмонлар автоколонналари ўтадиган маршрутлар бўйлаб, улар турадиган ва тунайдиган манзиллар атрофида ички ишлар Вазирлиги томонидан «Давлат қўриқлови хақидаги» Қонуннинг 12 моддасига мувофиқ Қирғизистон Республикаси фуқаролари мулкидаги ўқ отиш қуроллари вақтинча олиб қўйилади.

Ушбу мажбурий чора муддати 2016 йилнинг 30 августдан 19 сентябргача . 20 сентябрдан қуроллар ўз эгаларига қайтарилади. ИИВ ушбу вақтинчалик тадбирни фуқароларимиз томонидан тўғри қабул қилинишини илтимос қилади.
 
Бўлим мақолалари
19.02.2026
18.02.2026
16.02.2026
14.02.2026
13.02.2026
11.02.2026
10.02.2026
03.02.2026
02.02.2026
30.01.2026