30.08.2016 22:22 Бишкек 4055

Жамоат хавфсизлигини таъминлаш

Бугун, 30 август куни ҚР Вице бош вазир Жениш Разаков юртимизда ўтказилажак байрам ва спорт тадбирлари давомида жамоат хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича ишчи мажлис ўтказди. Бу хақда ҚР Хукумати матбуот котибияти хабар қилади.



Мажлисда Қирғизистон Республикаси қуролли кучлари Бош штаби, Давлат миллий хавфсизлик кўмитаси, Давлат мудофа комитети, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулотда ҳолатлар вазирлиги  ва Давлат чегара хизмати раҳбарлари иштирок этдилар.
Вице бош вазир мамлакатимиз куч таркиби вакиллари билан шу бугун Бишкек шаҳрининг Хитой Халқ Республикаси элчилиги ҳудудида бўлиб ўтган террор акти билан боғлиқ  жамоат хавфсизлигини таъминлаш масалаларини муҳокама қилди.
Эслатиб, ўтамиз бугун, 30 август куни эрталаб,  «Мицубиси Делика» русумидаги автомобил ХХР элчихонаси дарвозасига урилиб портлаган. Унинг ичидаги террорчи ҳалок бўлган. Шунингдек терактда элчихонанинг уч хизматчиси жароҳат олган. ОАВ бу ишда уйғур сепаратистларининг қўли бор деган тахминни кўтариб чиқдилар.

Бўлим мақолалари
12.08.2026
27.07.2026
20.07.2026
17.07.2026
13.07.2026
10.07.2026
08.07.2026
04.07.2026
25.06.2026
25.02.2026 Ўшда рейдерлик харакати содир этилган. “Доктор Айдаров” клинакаси жамоаси Президентга очиқ мурожаат йўллаган
ЎШ. 25 феврал – Альянс-Пресс. Ўш шаҳридаги «Доктор Айдаров» хусусий туғруқхонаси асосчилари ва 50 кишилик ишчи жамоаси Президент Садыр Жапаровга рейдерлик босиб олиш бўйича тезкор ёрдам сўраб мурожаат қилди.