13.06.2026 18:27 Ўш 57

Ўш шаҳрида “Менинг Шавкат Раҳмон акам” китоби тақдимоти бўлиб ўтди

ЎШ. 13 июн – Альянс – Пресс. Бобур номидаги Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театри катта томоша залида халқаро тоифадаги журналист,ёзувчи Сарвар Усмоннинг янги нашр этилган “Менинг Шавкат Раҳмон акам” китоби тақдимоти бўлиб ўтди.


Мазкур китоб “Ватандошлар” жамоат фонди ҳомийлигида Тошкент шаҳрида нашр этилган бўлиб, унда Шавкат Раҳмоннинг ҳаёт йўли, ижодий фаолияти ҳамда муаллифнинг машҳур шоир  билан боғлиқ хотиралари самимий ва таъсирли тарзда ёритилган.
 
Тақдимот маросимида Қирғизистоннинг пойтахти ва вилоятларидан, хусусан Ўш шаҳри ва  вилоятининг Ўзганд ва Новқат туманларидан келган зиёли қатлам вакиллари, ўқитувчилар, шоир ва ёзувчилар , талабалар иштирок этдилар. Уларнинг орасида Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенгашининг бир неча чақирилишидаги депутати, жамоат арбоби Давронбек Собиров, Қирғизистон Халқ ёзувчиси, драматург Абдуғани Абдуғофуров, Қирғизистон ва Ўзбекистон ёзувчилар уюшмалари аъзоси, ғазалнафис шоир Қосимжон Раҳмиев , Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Иззатилло Раҳматуллаев каби хизмат кўрсатган инсонлар бор эди.
 
Шунингдек ушбу китоб тақдимоти кечасига Ўзбекистон филология фанлари доктори, профессор Улуғбек Ҳамдам  бошчилигидаги Тошкентдан келган бир гуруҳ ижодкорлар, журналист ва жамоат арбоблари ташриф буюрдилар.
 
Тақдимот чоғида узоқ ва яқиндан келган меҳмонлар китоб ҳақида ва унинг бош қаҳрамони бўлган ўшлик забардаст шоир Шавкат Раҳмон ҳақида қизиқарли фикр-мулоҳазаларини айтдилар ва адабий суҳбатлардан йиғилганларни баҳраманд айладилар.
 
Барча китобсеварлар, адабиёт ихлосмандлари ва кенг жамоатчиликни ушбу адабий учрашувнинг сабабчиси бўлган қалами ўткир ҳалқаро тоифадаги журналист ва публистцист – ёзувчи Ўктамбек Каримов ( Сарвар Усмон)ни ушби рисола билан чин юракдан қутладилар. 
 
Тақдимот якунида ёзувчи Ўктамбек Каримов ушбу тадбирни ўтказишдан яқиндан кўмак кўрсатган Бобур театрининг жамоаси аъзоларига ва шахсан Ўш шаҳар депутати Ҳулкар Исомова, фаол жамоатчи Дилноза Топволдиева, ҳамда тарихнафис Одилжон Дадажоновларга миннатдорчилигини изҳор этди.

 
Бўлим мақолалари
24.05.2026
21.05.2026
20.05.2026
29.04.2026
27.04.2026
20.04.2026 ШАВКАТ РАҲМОН ЎШГА ҚАЙТДИ
ЎШ. 20 апрел – Альянс-Пресс. Бугун Бобур номидаги Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театрида атоқли ўзбек шоири Шавкат Раҳмон таваллудининг 75 йиллигига бағишланган тантанали юбилей кечаси юқори савияда бўлиб ўтди.
18.04.2026 Халқаро ҳамкорлик : Қадим ва навқирон Ўшда гуллар диёри Наманган нафаси
ЎШ. 18 апрел - Альянс-Пресс. Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги ҳамкорликнинг янги даври ҳар соҳада изчил амалий натижалар бермоқда
27.03.2026 Тошкентда Маъсудбек Ҳоловнинг «Alp Turon izidan» номли шахсий кўргазмаси очилиши бўлиб ўтди
2026 йил 27 март куни Тошкентдаги Фотосуратчилар уйида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, иқтидорли рассом Маъсудбек Ҳоловнинг «Alp Turon izidan» номли шахсий кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
27.02.2026
24.02.2026