27.09.2016 20:37 2688

Президент Москва шаҳрида даволанмоқда

Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбаев Москва шаҳридаги Россия Федерацияси Президенти ишлари Бошқармасига қарашли Марказий клиника касалхонасида муолажасини давом эттирмоқда. Бу хақда ҚР Президентининг матбуот котибияти хабар қилди.

 
Давлат Бошлиғи илгари ўзига ташхис қўйиб, сўнг юрак касалини даволай бошлаган МККнинг мутахасисларининг назорати остида муолажани давом эттирмоқда. Президентнинг юрак уриши маромини бузилиши бўйича даволаш жараёнига РМФА нинг академиги, профессор А.Ш. Ревишвили таклиф этилди. Ҳозирги пайтда Президентнинг юрак аритмияси билан боғлиқ муаммо бартараф этилди.

Бундан ташқари , МККси шифокорлари,  2008 йилда  унинг захарлангани муносабати билан Туркияда ошқозонидан операция бўлгани сабабли Давлат Бошлиғига  эндоскопик аргон - плазмали абляция муолажасини қўлладилар.

 Шифокорларнинг эътирофларича,  Алмазбек Атамбаевнинг аҳволи анчайин яхшиланган. Президентнинг ҳолати мутахасислар томонидан қониқарли деб баҳоланган ва у ҳафта якунида касалхонадан чиқиши мумкинлиги айтилган.

Эслатиб ўтиш жоизки, москвалик мутахасислар билан бирга , Қирғизистон Республикаси Президенти ишлари Бошқармасига қарашли Марказий клиника касалхонаси бош шифокори ўринбосари, медицина фанлари доктори, кардиолог Гульмира Баитова ҳам даволаш жароёнида иштирок этмоқда.
 
Бўлим мақолалари
03.04.2024
18.12.2023
09.12.2023
24.11.2023
07.09.2023
03.05.2023
13.04.2023
31.03.2023
18.11.2022
28.10.2021