30.09.2016 19:01 Бишкек 3436

«2016 йил ўқитувчиси»

30 сентябр куни ҚР Маориф ва фан вазир ўринбосари Токтобубу Ашимбаева «2016 йил ўқитувчиси» республика синови ғолибларига совринларни топширди. Бу хақда вазирликнинг матбуот котибияти хабар берди.


Республика синовлари  « Энг яхши ўқитувчи», «Энг яхши бола боғчаси», «Энг яхши қишлоқ мактаби» номинациялар бўйича ташкил этилган. Республика синовларига қадар ўқитувчилар туман ва вилоят  саралаш босқичларидан ўтиб келишган.
«2016 йил ўқитувчиси» унвони Боткент вилояти Лайлак туманига қарашли Б. Набиев мактабининг қирғиз тили ва адабиёти ўқитувчиси Бегойим Бегалиевага насиб этди. Иккинчи ўринга  Бишкекдаги № 69 гимназиянинг немис тили ўқитувчиси Самара Абдикаримова эга бўлди. Учунчи ўринни эса Ўш вилояти Қорасув туманига қарашли И. Кулбаев мактабининг қирғиз тили ва адабиёти ўқитувчиси Гулжамол Раева эгаллади.
 
Бўлим мақолалари
06.10.2023
11.09.2023
01.09.2023
28.08.2023
15.06.2023
07.03.2023
06.03.2023
01.03.2023
29.12.2022
16.12.2022