02.10.2016 23:54 3614
1 октябр куни Қирғизистон Республикаси Вице - бош вазири раҳбарлигидаги мамлакатимиз делегацияси, ўзбек томонининг расмий таклифи билан Ўзбекистон Республикасининг Андижон шаҳри ва вилоятида ўтказилган қирғиз – ўзбек чегара ҳамкорлигини ривожлантириш бўйича тайёрланган амалий тадбирга қатнашдилар.
Тадбир жараёнида Қирғизистон делегацияси Андижон давлат университетидаги қирғиз тили ва адабиёти факультетига, Андижон шаҳридаги Дўстлик уйига , темир йўл вокзалининг янги иморатига ва Асака шаҳрининг автомобил заводига ташриф буюришди.

Қирғизистон делегацияси таркибида шунингдек ҚРнинг Ўзбекистондаги мухтор ва фавқулотдаги элчиси Даниёр Сидиқов, Ўш вилоятидаги Хукуматнинг Фавқулотда ваколатланган вакили Таалайбек Сарибашов, Боткент вилоятидаги Хукуматнинг Фавқулотда ваколатланган вакили Абиш Халмурзаев, Жалолобод вилоятидаги Хукуматнинг Фавқулотда ваколатланган вакилининг 1 ўринбосари Мамасали Акматов, Ўш шаҳри мэри Айтмамат Қадирбаев, Хукумат Аппаратининг, Ташқи ишлар вазирлигининг вакиллари, оқсоқоллар, маданият арбоблари, Ўш, Боткент ва Жалолобод вилоятларининг маҳаллий ўз-ўзини бошқариш ва спорт тармоқлари вакиллари, сон билан айтганда юздан зиёд киши ушбу дўстлик тадбирида иштирок этди.
Ушбу халқаро тадбир иштирокчиларидан бири, Ўш шахар ўзбек миллий маркази раиси Абдурашид Ходжаев «Альянс-Пресс» ахборот агентлигига берган хабарига кўра, Андижондаги учрашув юқори босқичда кўтаринки руҳда ўтган. Маданий ва концерт дастурлари ҳамда ўзбекистонлик этник қирғизлардан бўлмиш маданият, маориф, санъат ва фан арбоблари билан учрашувлар барчада яхши таъсурот қолдирган.
Бўлим мақолалари
23.06.2025 |
Ўзбекистонда БМТнинг давлат хизмати масалалари бўйича форуми бошланди
САМАРҚАНД, 23 июнь – Альянс-Пресс. Самарқанд шаҳрида БМТнинг давлат хизмати масалалари бўйича Халқаро форуми ўз ишини бошлади. Форум доирасида «2030 йилгача қолган беш йил: барқарор келажак учун давлат хизматларини кўрсатишни жадаллаштириш» мавзусида пленар йиғилишлар ва тематик муҳокамалар ўтказилади.
|
20.06.2025 |
|
17.06.2025 |
|
16.06.2025 |
|
11.06.2025 |
|
10.06.2025 |
|
06.06.2025 |
|
05.06.2025 |
|
04.06.2025 |
|
29.05.2025 |
|