10.10.2016 21:57 Бишкек 2751

“Туркмангаз”- арзон газмас

Олай туманида халқаро масштабдаги газқувурлари яқин орада қурилмайди.


Бир йил аввал “Альянс-Пресс” Қирғизистон жанубида Туркманистон ва Ўзбекистон ҳудудидан  Хитойга олиб ўтиладиган зангори олов қувурлари қурулиши хақида ёзганди. Бу борадаги республикамиз учун ҳам манфаатли лойиҳа бўйича шартномани Жогорку Кенгаш ратификация қилган. Халқаро газ қувури Ўш вилоятининг Олай тумани ҳудудидан ўтиши режалаштирилган эди.
Туркман газининг транзити Қирғизистонга катта фойда келтириши мумкин. Бироқ бу лойиҳа ҳамон қоғозда, қурилиш бошланишидан дарак йўқ. ҚР Ташқи ишлар вазирлигидаги  “Альянс-Пресс”нинг ўз манбалари  хабар беришича, хитойликлар туркман томон билан газ нарҳи бўйича келиша олмаганлар. Туркманистон  ўз ёқилғиси  учун сўраётган баҳога Хитой томон қурумсоқлик ила кўнмаётир. Бу иккала тараф бир-бирлари билан келишгунларича, “аср қурилиши” масаласи ҳавога осилиб қолди. Эҳ, ҳаммаси қандай яхши бошланган эди-я!?

 
Бўлим мақолалари
17.01.2024
15.10.2023
02.10.2023
23.09.2023
05.09.2023
19.08.2023
28.06.2023
22.05.2023
13.05.2023
12.04.2023