11.10.2016 00:46 Бишкек 3628
11 октябр куни ҚР Конституция палатаси референдиумга олиб чиқилаётган ўзгартиришлар бўйича тавсияланган бандлари, демократик ва қонуний давлат сифатида Қирғизистон Республикаси ўзи асослаган инсон хуқуқи негизларига, ҳамда асосий қонун-қоидаларга зид келмайди деб топди.
Ушбу қарор 9 суд хакам-қозилари томонидан қабул қилинди. Қабул қилинган бандга фақат 10чи вакил ўзининг шаҳсий фикри борлигини билдирди. Конституция палатаси мажлисида иштирок этган “Альянс-Пресс” мухбирининг хабарига кўра, ушбу қарорга фаол қаршилик кўрсатган инсон НДТ сектори вакиласи Рита Карасартова эди. Чиқарилган хукум ўқиб эшиттирилаётган пайтда у ўз смартфонига бир нималарни ёзиш билан банд бўлган. Конституция палатаси раиси қарорни ўқиб бўлганида, у баралла овоз билан: “ Орамизда ўзгача фикрлилар йўқмиди?”-деб савол ташлади.
“Палатанинг қарори нашрга чиқади. Ҳаммасини ўқиб биласиз. Бу даргоҳда саволларни фақат қозилар берадилар ”- деди хакамлардан бири.
“Қозиларни қозиққа..”- деб айтди Карасартова ярим овозда, бироқ катта жанжал кўтаришга ботинмай, норози оҳангда зални тарк этди. Конституция палатаси қарори бўлажак референдумда муҳолифатни , шу билан бирга НДТ секторини барча далилларини йўққа чиқаради.
Бўлим мақолалари
| 24.12.2025 |
|
| 22.12.2025 |
|
| 20.12.2025 |
|
| 19.12.2025 |
|
| 16.12.2025 |
|
| 15.12.2025 |
|
| 11.12.2025 |
|
| 10.12.2025 |
|
| 08.12.2025 |
|
| 05.12.2025 |
|