12.10.2016 15:10 3305

Президент А.Атамбаев Гуржистонда

12 октябр куни Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбаев ўзининг расмий сафари доирасида Гуржистоннинг Президенти Георгий Маргвелашвили билан учрашди. Бу хақда ҚР Президенти матбуот котибияти хабар берди.


Гуржистон Президенти Георгий Маргвелашвили ўз касбдоши Алмазбек Атамбаевни илиқ кутиб олиб, қирғиз лидерининг Гуржистонга қилган биринчи расмий ташрифидан мамнун эканини билдирди.
Тарафлар  ушбу ташриф, икки давлатнинг барча жабҳалари бўйича  ўзаро манфаатли ривожи учун яхши туртки беради деган умид билдирдилар.
Мулоқот чоғида қирғиз-грузин ҳамкорлигининг  долзарб масалалари муҳокама қилинди.
 
Бўлим мақолалари
10.08.2026
08.08.2026
07.08.2026
06.08.2026
04.08.2026
31.07.2026
30.07.2026
29.07.2026
28.07.2026
25.07.2026