26.10.2016 05:58 Бишкек 3946

А.Атамбаев ва Ш.Мирзиёев телефон орқали қирғиз-ўзбек муносабатлари истиқболлари хақида фикрлашдилар

«Альянс-Пресс» - 26 октябрда Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев ва Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали мулоқотда бўлди. Бу хақда ҚР Биринчи бош вазир ўринбосари Мухамметкалий Абулгазиев Ўш шаҳридаги Ўзбекистон делегацияси билан дўстлик учрашувида хабар қилди.


Мулоқот чоғида томонлар қирғиз-ўзбек муносабатлари истиқболлари хақида фикрлашдилар.  
Шунингдек,  Алмазбек Атамбаев Шавкат Мирзиёевга Ўзбекистон раҳбариятининг икки томонлама долзарб муаммоларга алоҳида эътибор қаратаётгани, икки давлат ўртасидаги қўшничилик ришталарини мустаҳкамлаш учун кўраётган чоралари учун миннатдорчилик изҳор этди ва қардош Ўзбекистон халқига тинчликни ва гуллаб яшнашини тилади.
 
Бўлим мақолалари
20.08.2026
10.08.2026
08.08.2026
07.08.2026
06.08.2026
04.08.2026
31.07.2026
30.07.2026
29.07.2026
28.07.2026