27.10.2016 14:56 Ўш 2927

«Дўстлигимиз ришталари узулмагай,- у абадийдир»

26 октябр куни Ўш шаҳрига Вице - бош вазир Адҳам Икромов бошчилигидаги 140 кишидан иборат Ўзбекистон делегацияси ташриф буюрди.

«Дўстлик» ўтказиш пунктида Ўзбекистон делегациясини ҚР Биринчи вице бош вазир Мухаммедкалий Абулгазиев ва чегара масалалари бўйича вице бош вазир Жениш Разаков, Ўш шахар мэри Айтмамат Кадирбаев ва бошқалар кутиб олдилар. 
 Ўзбекистон Республикаси делегацияси таркибида Президент Аппарати, Хукумат, Ташқи ишлар вазирлиги, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари хокимлари, вилоятларнинг давлат ва жамоатчилик тизимлари, маҳаллий ўз-ўзини бошқариш маҳкамалари раҳбарлари, тадбиркорлар жамоаси, фермерлар, ва фан ва маориф, маданият ва санъат номоёндалари, талабалар иштирок этди. 
Ташриф чоғида Ўзбекистон делегацияси Ўш шаҳрининг марказий майдонидаги маданий- байрам тадбирида қатнашдилар. Меҳмонлар Қирғизистон Халқлар Ассамблеяси вакиллари Ўш шаҳри ва вилояти Ўзбеклар миллий марказлари вакиллари таниқли жамоатчи арбоблар Бўрибой Жўраев, Муҳаммаджон Мамасаидов, Абдурашид Ходжаев, Акбаржон Алиев ва Суҳбатилло Мирзаев каби шахар депутатлари билан учрашдилар. Шунингдек нуфузли делегация вакиллари Заҳириддин Бобур номидаги Давлат Академик ўзбек мусиқа-драмма театрига ташриф буюриб, унинг саҳнасида қўйилган «Манаснинг ўғли Семетей» деб номланган постановкадан лавҳа кўришди.
 
Саҳналаштирилган ушбу лавҳадан сўнг икки давлат вазир ўринбосарларига сўз берилди.
«Қирғиз-Ўзбек дўстлигига минг йиллик тарих гувоҳ. Кимлардир айтиши мумкин икки қардош халқнинг дўстлигини янгидан туздик,деб. Лекин асли халқларимиз дўстлиги азалдан бўлган ва бўлади. Биз эса уни давом эттургувчилармиз»,-деди Вице - бош вазир Адҳам Икромов.
Ўз навбатида ҚР Биринчи вице бош вазир Мухаммедкалий Абулгазиев: - «Бизларнинг тили бир, дини бир бўлган халқларни айримоқчи бўлганлар ўзларининг ғаразли мақсадларига етмадилар. Негаки эт билан тирноқни айриб бўлмайди. Дўстлигимиз ришталари узулмагай, - у абадийдир»,-деди.
Учрашув ниҳоясида томонлар «Шанхай» меҳмонхонасида кенг миқёсдаги икки тарафли келишимларни имзоладилар.
 
Бўлим мақолалари
22.04.2024
19.04.2024
17.04.2024
15.04.2024
12.04.2024
10.04.2024
09.04.2024
06.04.2024
04.04.2024
01.04.2024