31.10.2016 23:14 Бишкек 2762

Наҳотки, шундай бўлса?!

Феликс Қулов ва Адахан Мадумаровларнинг партиялари Бишкек шахар Кенгашига Жилдизкан Жолдошева партияси байроғи остида бормоқчилар

31 октябр куни кечки пайт “Альянс-Пресс”нинг мухбири Бишкек ҳудудий сайлов комитети жойлашган бино йўлагида ўзининг “Асаба” партиясининг рўйхатини рўйхатдан ўтказмоқчи бўлган Жогорку Кенгашнинг собиқ депутати Жилдизкан Жолдошевани учратган.

Ж. Жолдошева мухбирга ўзининг партияси байроғи остида Исмаил Исаков  ва бошқа қатор арбоблар, шунингдек уч партиянинг бирикмаси бораётганини айтган. Ваҳоланки, Феликс Куловнинг «Ар-  Намыс»и ва Адахан Мадумаровнинг «Бутун Кыргызстан»и ўз партиясининг рўйхатини кўрсатмасликка келишиб, ўз номзодларини «Аалам» партияси рўйхатига тиркаганлар.

Бир маҳаллари Ф.Кулов ва А.Мадумаровлар мамлакатнинг президентлигига давогарлик қилган эдилар.  Вақтнинг ва иқтисодий кризиснинг кирдикорларини қаранг қачонлардир кучли бўлган сиёсатчиларни нима аҳволган солганини.

Эслатиб ўтамиз, Бишкек шахар Кенгашига  рўйхатларини ўтказиш учун 50 минг сом гаровга қўйилиб, агар партия 7 % тўсиқдан ўта олмаса бу пуллар қайтарилмайди.
 
Бўлим мақолалари
09.02.2022
07.12.2021
29.11.2021
27.11.2021
25.11.2021
19.11.2021
04.11.2021
29.10.2021
25.10.2021
24.10.2021