10.12.2016 16:01 Чуй вилояти 2841
ҚР ИИВги «Альянс-Пресс» агентлигига хабар беришича ҳуқуқ муҳофазаси органлари маҳаллий сайловлар арафасида сайловчиларни сотиб олиш фактларини ошкор қилмоқда. Шунингдек фактлардан бири Бишкек шаҳрида аниқланди. Бу ерда озиқ-овқат маҳсулотлари солинган пакетлар билан бир эркак киши ушланган
Ҳуқуқ муҳофазаси органлари 8 декабр куни Чуй вилоятининг Кемин туманидаги партиялардан бирига ноқонуний ташвиқот юргизиб, овоз сотиб олиш фактини аниқладилар. Агентликнинг манбалари хабар беришича, Кемин шаҳри турғунаси ўз ҳоҳиши билан ўзи тўплаган 22 фуқаронинг паспортлари нусхасини, А4 форматдаги қоғоз ва паспорт нусхаларининг эгаларининг тизмасини милиция ҳодимларига топширган.
«Унинг кўрсатмасига биноан, 6 декабр куни соат тахминан 13:00да унга икки осиё ирқига мансуб ёшлари 30-35 атрофидаги аёллар бир партиянинг фойдасига ташвиқот юргизишни илтимос қилганлар. Аёллар ҳар бир овоз учун 500 сом ва унинг хизмат хақи учун яна 3000 сом тўланишини билдирганлар», - хабар беради манба.
Терговдаги аёл ташвиқот ишлари учун ҳали хақ олмаганлигини, бироқ у кимни айтилган партияга овоз беришга ундаган бўлса ҳаммаларига сайлов куни ваъда қилинган пуллар берилиши тўғрисидаги гапларга ишонганини эътироф этган. Оператив ҳодимлар барча исботий материалларни ва паспорт нусхаларини далилий ашё сифатида тортиб қўйганлар. Ушбу факт бўйича йиғилган материаллар 8 декабр куни Кемин тумани ички ишлар органларида юридик баҳо берилиши учун рўйхатга олинган. Ҳозирда Кеминнинг турғунлари орасида ИИБга топширилган паспорт нусхалари эгалари органларнинг саволларига жавоб бермоқдалар.
Бўлим мақолалари
01.10.2024 |
|
24.09.2024 |
|
03.08.2024 |
|
09.02.2022 |
|
07.12.2021 |
|
29.11.2021 |
|
27.11.2021 |
|
25.11.2021 |
|
19.11.2021 |
|
04.11.2021 |
|