21.12.2016 22:25 Ўш вилояти 2784

2016 йили ҳам Ўзганд шаҳри профицитли бюджет билан

Ўш вилоятида Ўзганд шаҳри бюджети охирги йиллар давомида профицит билан, яъни чиқимларга қараганда киримлари кўп даромадли бўлиб келмоқда. Бу хақда Альянс-Пресс ахборот агентлигига Ўзганд шаҳри мэрияси хабар берди.



Шунингдек 2016 йил ҳам даромадли бўлди. Агар 2014 йилда шахар бюджети 47 миллион сомни ташкил этган бўлса, жорий йилда бу кўрсатқич 85 миллион сомга ўсди. Ваҳоланки Ўзганд шаҳри бюджети икки баробарга ошди. Охирги йиллари шахарда республика ва маҳаллий бюджет маблағлари хисобига кенг қурилиш  ва йўл таъмирлаш ишлари  олиб борилмоқда. 2014 йили 5 км  йўл, 2015 йили 3 км, бу йили эса яна 3,5 км йўл асфальт билан қопланди. Таққослаш учун қайд этиш жоиз, шахар кўчаларининг умумий ҳажми 50 чақиримга яқин.
 
Бўлим мақолалари
17.01.2024
15.10.2023
02.10.2023
23.09.2023
05.09.2023
19.08.2023
28.06.2023
22.05.2023
13.05.2023
12.04.2023