24.12.2016 22:56 Бишкек 2952

«Дордой» бозори ер хақи учун йилига 6,2 миллион сом тўлайди

Жорий йилда бюджет етишмовчилиги даврида солиқ йиғимлари катта роль ўйнайди. Ер солиғи ҳам шулар жумласидан..



Пойтахтимизнинг катта майдонлари савдо марказлари, саноат корхоналари, бозорлари билан банд. Бизнинг «Альянс-Пресс» ахборот агентлигимизга ҚР Хукумати қошидаги Давлат солиқ хизмати берган хабарига кўра, бугунги кунда Бишкекдаги қишлоқ хўжалигига кирмаган ерлар учун солиқлар тўлами бутунлигича олинади.
Тасдиқланган режа бўйича ушбу солиқ тури бўйича 129,5 млн. сом йиғилиши керак. Лекин кутилаётгани 144,0 млн. сомни тузади.
Шунингдек  йирик солиқ тўловчи сифатида танилган ташкилотлардан бири «Дордой базари» масулияти чекланган жамияти, яъни «Дордой бозори»дир. Ушбу бозорнинг умумий майдони 23 гектарга тенг ва у йилига 6,2 млн. сом солиқ тўлайди. Фирма эса ўз навбатида солиққа берилган маблағларни ўз майдонида ўрнатилган контейнер эгаларидан йиғиб олади.  
 
Бўлим мақолалари
17.01.2024
15.10.2023
02.10.2023
23.09.2023
05.09.2023
19.08.2023
28.06.2023
22.05.2023
13.05.2023
12.04.2023