16.01.2017 11:22 Маҳмуджон Қозоқбоев Ўш 3163

Икки давлат бош вазир ўринбосарлари З. Бобур театри жамоаси билан учрашди

16 январ куни Қирғизистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Жениш Разақов ва Ўзбекистон Республикаси бош вазир ўринбосари Адҳам Икромов Ўш шаҳридаги Заҳириддин Бобур номли Давлат академик драма ва мусиқа театрининг ижодий жамоаси билан учрашдилар


Учрашув чоғида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Адҳам Икромов  театр жамоасига ўтган йилнинг кузидаги ўз мамлакатининг делегацияси учун намойиш этилган “Манаснинг ўғли Семетей” номли спектаклдан парча қўйиб бергани учун ўз миннатдорчилигини изҳор қилди. Ушбу саҳна кўринишида театр артистлари икки қардош халқларимизнинг биродарлик ришталари минг йиллик тарихга эга эканлиги жонли равишда намоён эта олганлар. Улар қўҳна Ўзбекистон заминида қирғиз ботири бўлмиш Манаснинг жигаргўшаси Семетейни ўз бағрида унинг оиласи душманларидан сақланиб қолганлиги  борасидаги ажойиб ҳикоятни саҳнада тасвирлаб бердилар. Ўша кездаги куз учрашувидан кейин Ўзбекистон маданият вазирлиги Ўшдаги унинг улуғ номи билан аталган ўзбек театри жамосига, бизнинг умумий ватандошимиз бўлмиш машҳур шоир ва шоҳ Заҳириддин Бобур хақида саҳна асарини яратиш таклифи билан чиқди. Ушбу асар иқтидорли ёзувчи Пиримқул Қодировнинг “Юлдузли тунлар” романи асосида бўлиб, спектакл билан боғлиқ барча харажатларни ўзбек томони ўзи якка тартибда кўтаради.

Шунингдек Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Адҳам Икромов юқоридаги спектакл харажатларидан ташқари З. Бобур театри жамоасига моддий ёрдам тариқасида Ўзбекистон маданияти вазирлиги 50 минг АҚШ долларини ажратиб бериши хақида маълум қилди.

Театр жамоаси билан учрашувда яна Қирғизистон Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Даниёр Сидиқов,  Ўш шаҳар мэри Айтмамат Қадирбоев ва бошқа икки қардош мамлакатнинг расмийлари иштирок этдилар.
Эслатиб ўтамиз, юқорида номи зикр этилган икки давлат бош вазири ўринбосарлари Ўш шаҳрида 16-17 январ кунларида бўлиб ўтадиган қирғиз-ўзбек чегараларини делимитация ва демаркация қилиш бўйича музокаралар юргазадилар.
 
Бўлим мақолалари
23.06.2025 Ўзбекистонда БМТнинг давлат хизмати масалалари бўйича форуми бошланди
САМАРҚАНД, 23 июнь – Альянс-Пресс. Самарқанд шаҳрида БМТнинг давлат хизмати масалалари бўйича Халқаро форуми ўз ишини бошлади. Форум доирасида «2030 йилгача қолган беш йил: барқарор келажак учун давлат хизматларини кўрсатишни жадаллаштириш» мавзусида пленар йиғилишлар ва тематик муҳокамалар ўтказилади.
20.06.2025
17.06.2025
16.06.2025
11.06.2025
10.06.2025
06.06.2025
05.06.2025
04.06.2025
29.05.2025