25.01.2017 21:23 Бишкек 3280
Ҳуқуқ ҳимоячиси Токтаойим Уметалиева ИИВни расмий равишда кечирим сўрашини кутмоқда

Ўтган йилнинг ноябр ойида “Альянс-пресс” ахборот агентлиги “Шошмай тургин милиция”деб номланган хабарида ҚР ИИВ ўз маҳкамасининг пресс-релизини тарқатиб, унда таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси Токтаойим Уметалиева қайси бир аёлни хақоратлагани ва дўппослагани хақида маълумот берган эди.
Т. Уметалиева “Альянс-пресс” ахборот агентлигига берган интервьюсида бу борадаги гапларни инкор этган . Биз ҳуқуқ ҳимоячиси билан қайта учрашиб, бу воқеа қандай якун топгани хақида сўрадик.
“Бу борада ҳеч қандай тергов бўлгани йўқ, -дейди Токтаойим Уметалиева.- Илтимосларимга қарамай, мени сўроққа тутишмадилар. Фақат милициядан бир парча қоғоз келди. Унда қайд этилишича, “фактлар тасдиқланмаган”миш”? Бунақа жавоб Т.Уметалиевани қониқтирмаган.
”Айнан қайси фактлар тасдиқланиши керак эди? Пресс – релизда нималар ёзилган эди, ўзи? Энди мен ИИВни расмий равишда кечирим сўрашини кутаман. Ахир булар ўз пресс-релизида устимдан шундай ”фактлар” борлигини айтиб бутун дунёга жар солишдику”, - дейди куюниб Токтаойим Жумаканова.
Бўлим мақолалари
14.08.2025 |
|
22.07.2025 |
|
15.07.2025 |
|
09.07.2025 |
|
05.07.2025 |
|
01.07.2025 |
|
27.06.2025 |
|
19.06.2025 |
|
13.06.2025 |
|
27.05.2025 |
|