28.01.2017 15:35 Бишкек 815

Хитой сармоялайди

Қирғизистон ва Хитой ҚР кичик ва ўрта бизнесни қўллаш учун Жамғарма тузиш бўйича музокара олиб бормоқда


Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевнинг яқин орадаги ХХРга қилган ташрифи чоғида ҚРда кичик ва ўрта бизнесни қўллаш учун хитой – қирғиз қўшма Жамғармасини тузиш борасида масала муҳокама қилинди.
ҚР Ташқи ишлар вазирлиги “Альянс – пресс” ахборот агентлигига хабар беришича, ушбу Жамғармани тузиш учун бугунги кунда фаолият юргизиб, ўзини яхши томондан кўрсатаолган Россия-Қирғизистон ривожланиш жамғармасидан  андоза сифатида қўлланиш режалаштирилмоқда. Россия –Қирғизистон жамғармаси шу кунга қадар қирғизистонлик маҳсулот етиштирувчиларни қўллаш учун  400 миллион доллар кредит берган. Шунинг учун Хитой томони ушбу жамғарманинг иш тажрибасини катта қизиқиш билан ўрганиб чиқмоқда.
Ҳозирча Жамғарманинг қанчалик ўлчамда бўлиши аниқ эмас. Лекин янги тузиладиган жамғармага Россия- Қирғизистон ривожланиш жамғармасидан кам эмас сармоя жалб этилади. Ушбу ташаббус Қирғизистоннинг иқтисодий ва ижтимоий муаммоларини бартараф этишга кўмак беради.
 
Бўлим мақолалари
08.09.2018
30.08.2018 Ўзбекистоннинг Жиззах вилоятида Халқаро инвестицион форум бўлиб ўтди
    2018-йилнинг 29-30 август кунлари Жиззахда Халқаро инвестицион форум бўлиб ўтди. Ушбу тадбирдан кўзланган мақсад Жиззах вилоятининг инвестицион салоҳиятини намоён этиш ҳамда ишлаб чиқарувчиларининг миллий кўргазмасини ташкил этишга қаратилганди. Тадбир давлат инвестициялар қўмитаси, Жиззах вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси   ҳамкорлигида ўтказилди
27.08.2018 Ўзбекистоннинг Жиззах вилоятида Халқаро инвестицион форум доирасида товар ишлаб чиқарувчилар Миллий кўргазмаси бўлиб ўтди
28 августдан 30 августга қадар Жиззах олимпия заҳиралари коллежи ҳудудида Халқаро инвестицион форум доирасида товар ишлаб чиқарувчилар Миллий кўргазмаси бўлиб ўтади. Тадбир ташкилотчилари сифатида Ўзбекистон республикаси инвестициялар бўйича Давлат қўмитаси ва Жиззах вилоят ҳокимлиги қатнашмоқда.
10.08.2018
04.08.2018
02.08.2018
26.07.2018
19.07.2018
29.06.2018
05.06.2018 Америкаликлар 25 йил давомида Қирғизистонга 2 миллиард долларлик ёрдам кўрсатганини айтдилар
Бугун Бишкекда ўтган савдо-сармоявий форумда чорак аср мобайнида АҚШ Қирғизистонга 2 миллиард долларлик ёрдам кўрсатганини эълон қилинди