09.02.2017 10:31 Жалолобод вилояти 3006

Жалолободдаги қотиллик видеокамера ёрдамида фош этилди

“Альянс-пресс” ахборот агентлиги жорий йилнинг 18 январида жалолободлик тадбиркор А.Азизовнинг ўлдирилиши бўйича тўлиқроқ маълумот олишга муяссар бўлди.


Тадбиркорга травматик қуроллардан ўқ узган икки қотилни ички ишлар хизматчилари тез орада ҳибсга олишган. Бироқ бу оператив чора билан боғлиқ бўлган муҳим тафсилот матбуотда ёритилмаган эди.
ҚР ИИВги  “Альянс-пресс”га хабар беришича, қотиллик содир этилган жойнинг яқинидаги аптека биносига ўрнатилган видеоназорат камераси қотилларнинг жиноятини ёзиб олган. Шу важдан ҳам қотилларнинг шахсини аниқлаш орган ҳодимлари учун осон кечган.
Улар тадбиркорни ўзаро қўраолмасликлари сабаб ўлдиришган. Бунингдек жиноятларнинг юзини очадиган видеоназорат камераларини яқин келажакда Қирғизистоннинг барча шахарларида кўплаб ўрнатилиши мақсадга мувофиқ бўлар эди, албатта. Ушбу воқеа республикамиздаги видеоназорат тизимларини янада ривожлантирилишига катта туртки бериши аниқ.
 
Бўлим мақолалари
19.07.2024
13.07.2024
11.07.2024
09.07.2024
03.07.2024
26.06.2024
20.06.2024
06.06.2024
04.06.2024
31.05.2024