14.02.2017 16:35 Бишкек 3032
Йил якунигача Ўзбекистон президенти расмий ташриф билан Бишкекка келади

Яқинда Қирғизистон президенти узоқ муддатли танаффусдан сўнг Ўзбекистонга ташриф ясаганди. ҚР Ташқи ишлар вазирлигидаги манбалари орқали “Альянс-пресс” ахборот агентлигига маълум бўлишича, амалдаги Қирғизистоннинг президенти ўзининг ваколати битгунга қадар, ўзи ва қўшни республика ҳамкасби билан ташрифлар ила алмашадилар.
Бироқ бу сафарги ташрифлар расмий мақомга эга бўлади. Алмазбек Атамбаев Тошкентга, Шавкат Мирзиёев Бишкекка келиши кутилади.
Табийки, расмий ташрифлар олдидан барча икки томонлама шартномалар тафтиш қилинади. Ушбу шартномалар бўйича барча ҳужжатлар ўрганилади, қайси бири амалга оширилгани, қайси бири кучда экани, қайси бири фақат қоғоз юзида қолаётгани аниқланади. Керак бўлса, янги шартнома лойиҳалари тайёрланади. Қоидага кўра, президентларнинг бунингдек ташрифларидан сўнг икки томонлама манфаатли ривожланишга хизмат қиладиган, стратегик аҳамиятга молик шартномалар имзоланади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган сафарги Алмазбек Атамбаевнинг Тошкентга қилган ташрифи пайтида президентлар томонидан ҳеч қандай шартномалар имзоланмаган эди. Янги ташрифлар эса, икки томонлама алоқаларни ривожланишига, давлат чегараларининг делимитация ва демаркация қилинишига доир масалаларни ечилишига катта туркки беради.
Бўлим мақолалари
23.06.2025 |
Ўзбекистонда БМТнинг давлат хизмати масалалари бўйича форуми бошланди
САМАРҚАНД, 23 июнь – Альянс-Пресс. Самарқанд шаҳрида БМТнинг давлат хизмати масалалари бўйича Халқаро форуми ўз ишини бошлади. Форум доирасида «2030 йилгача қолган беш йил: барқарор келажак учун давлат хизматларини кўрсатишни жадаллаштириш» мавзусида пленар йиғилишлар ва тематик муҳокамалар ўтказилади.
|
20.06.2025 |
|
17.06.2025 |
|
16.06.2025 |
|
11.06.2025 |
|
10.06.2025 |
|
06.06.2025 |
|
05.06.2025 |
|
04.06.2025 |
|
29.05.2025 |
|