17.09.2015 10:11 1816

Ўзбекча сайлов баннерлари баҳсларни пайдо қилмоқда

Ўзбек тилида ёзилган сайлов баннерлари ижтимоий тармоқларда ўтирган айрим қирғиз ёшларининг ғашини келтирмоқда.

“Қирғизистонда парламент сайловлари ташвиқоти учун осилган баннерларнинг айримлари ўзбек тилида ёзилган бўлиб, бунинг ортидан номзодлар Қирғизистон жанубида кўпчиликни ташкил этувчи ўзбек миллатидаги фуқароларнинг овозига эга бўлишни мақсад қилишган. Аслида бу иш янгилик ҳам эмас. Азалдан шундай бўлиб келган. Бироқ, 2010-йилги воқеалардан сўнг, аксарият ёшлар бунга бошқача бир маъно юклашга уринишмоқда.”, дейди “Биз” газетасининг бош муҳаррири Давронбек Насибхонов.

Маълумот учун айтиб ўтсак, Қирғизистон Марказий сайлов комиссиясининг берган маълумотига кўра парламент сайловларида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритган 14 партия тарғибот-ташвиқот фондидаги 7 миллион 715 минг долларнинг 6 миллионини 10 кун ичида сарфлаб бўлишган.     
 
Бўлим мақолалари
09.02.2022
07.12.2021
29.11.2021
27.11.2021
25.11.2021
19.11.2021
04.11.2021
29.10.2021
25.10.2021
24.10.2021