23.02.2017 15:06 Бишкек 2791

«Соғлом мактаб-соғлом миллат»

Россия тадқиқотчилари қирғизистонлик болаларни ўз жонига қасд қилишларининг олдини олишга кўмаклашмоқчи



Россия мутаҳасислари Бишкекда Соғлиқни сақлаш ва Маориф вазирлиги билан қизиқарли лойиҳа – ҚР мактабларида онлайн тестларини юргизиш бўйича музокара юргизмоқдалар. Россияликларнинг  эътирофларича, улар Қирғизистонга  мактаб болаларининг  физиологик (қон босими ва кўриш қобилияти) ва психологик параметрлари, наркотик ва суицидга моиллигини аниқловчи оператив дастурлар билан техник жиҳозларини етказиб берадилар.

Йиғилган маълумотлар марказлашган базада сақланади. Аниқланган ташвишли тенденциялар эса педагоглар ва мактаб психологларининг диққат марказида туради. Россияда тажрибадан ўтказилган бу лойиҳа «Соғлом мактаб-соғлом миллат» деб ном олган.

«Альянс-Пресс» агентлигига ҚР  Маориф вазирлиги маълум қилишича, пилот режимида  лойиҳа шу йилнинг  март ойида пойтахт ва бошқа ҳудудлар мактабларида  ишга тушади. Ушбу жараёндаги муаммо -  ўз ҳоҳиши билан олинган тестирлов учун ота-оналардан кичик хажмда пул олиниши талаб этилишида. Қайси бир оила учун ушбу маблағ ҳам кўп кўриниши мумкин. Бироқ вазирликдагилар,  болажонлар соғлиғидан тежаш яхшиликка олиб бормаслигига ишора қилдилар. 
 
Бўлим мақолалари
06.10.2023
11.09.2023
01.09.2023
28.08.2023
15.06.2023
07.03.2023
06.03.2023
01.03.2023
29.12.2022
16.12.2022