09.03.2017 12:20 Бишкек 2549

Ҳукумат патологоанатомлар хақида қайғуради

2016 йили РСМЭ бюросини молиялаштиришга 18 миллион сом ажратилган бўлса, жорий 2017 йилда бу тармоққа бюджетдан 25.5 миллион сом сарф этилади


Қирғизистон оммавий ахборот воситалари кўп сонли кишиларнинг хаётига зомин бўлган самолет халокатидан сўнг хронологик молия етишмаслигидан жафо чекаётган тармоқ  Республика суд – медицина экспертизаси бюросидаги қашшоқлик борасидаги муаммоларга жамоатчиликнинг эътиборини қаратдилар.
Ушбу факт кенг жамоатчилик томонидан ҳам ва парламент депутатлари томонидан ҳам кескин қораланди. Бу масалани  ҚР Ҳукумати ҳам айланиб ўта олмади. “Альянс-Пресс” ахборот агентлигига ҚР Саломатчиликни сақлаш вазирлигидагилар хабар беришича, ушбу бюрога қўшимча маблағ ажратилган. Ажратилган маблағнинг салмоғини аниқлаш учун қуйидаги солиштирма анализга эътиборингизни тортамиз:
2016 йили РСМЭ бюросини молиялаштиришга 18 миллион сом ажратилган бўлса, жорий 2017 йилда бу тармоққа бюджетдан 25.5 миллион сом сарф этилади. Ушбу маблағнинг 1 миллиони маҳсус таъмирлаш ишлари, 2 миллиони маҳсус ускуналар  ва бошқа сотиб олиниши керак бўлган анжомлар учун белгиланган. Шунингдек патологоанатомлар ва Бюронинг бошқа мутахасисларининг меҳнат шароитларининг  зарарлилиги ҳисобга олиниб, уларнинг ойлик маошлари анчайин оширилади.
 
Бўлим мақолалари
03.04.2024
18.12.2023
09.12.2023
24.11.2023
07.09.2023
03.05.2023
13.04.2023
31.03.2023
18.11.2022
28.10.2021