10.03.2017 14:15 Бишкек 2607

Қирғизистонда туберкулез билан оғриганлар сони бироз озайди

Касалланганлар сонининг камайиш тенденцияси 2013 йил бошидан кузатилмоқда


2016 йили  Қирғизистонда оғир касалликлар сирасига кирадиган  туберкулез билан дардланганлар сони бироз озайди. Бундай касаллик билан биринчи бор аниқланганлар сони 5526 (ёки 100 минг аҳоли сонига 92.7 ҳолат тўғри келган). 2015 йилда 5864 (яъни 100 минг кишига 95.4 ҳолат) аниқланган эди.
Бу хақда  “Альянс-Пресс” ахборот агентлигига ҚР Соғлиқликни сақлаш вазирлиги хабар берди.  Касалланганлар сонининг камайиш тенденцияси 2013 йилдан кузатилмоқда.
Бироқ умуман олганда, ижтимоий оғир касаллик деб тан олинган, туберкулез билан дардланиш муаммоси ўткирлигича қолмоқда. Жумладан, бу муаммо ҚР Жазо ўташ давлат хизмати тизимида актуаллигини сақлаб қолмоқда. 
 
Бўлим мақолалари
03.04.2024
18.12.2023
09.12.2023
24.11.2023
07.09.2023
03.05.2023
13.04.2023
31.03.2023
18.11.2022
28.10.2021