27.03.2017 14:36 Иссиқ-Кўл вилояти 2732

Балиқчи шаҳрида янги логистика маркази

Шу кунларда Иссиқкўл вилоятида бир вақтнинг ўзида 2400 тонна мева ва резаворларни сақлашга мўлжалланган янги логистика марказининг расмий очилиш маросими бўлади



«Альянс-Пресс» ахборот агентлигига корхонадагилар маълум қилишларича, уни Россия – Қирғизистон ривожланиш жамғармасидан кредит олган Байболовлар оиласига тегишли бўлган «Оберон» фирмаси қурган. Қурилишининг асосий қисми ўтган кузда битказилган ушбу марказда бирваракайига 2400 тонна маҳсулот сақланиши мумкин.
 Ҳодимларга кўра, корхона бутунлай  бечиқит асосда ишлайди. Агарда маҳсулот сал айнига билинса, уни маҳаллий фермерларга ҳайвонларини боқиш учун бериб юборишади. Марказ немис технологияси бўйича қурилган. Эндиги галда, «Оберон» компанияси ушбу ҳудудда марказни  катта кўламли иш билан таъминлаш мақсадида ўз мевазор боғларини ташкил этмоқчи.
 
Бўлим мақолалари
23.08.2024
20.07.2024
08.06.2024
17.01.2024
15.10.2023
02.10.2023
23.09.2023
05.09.2023
19.08.2023
28.06.2023