03.04.2017 20:33 Бишкек 3341

Алмазбек Атамбаев 2013-2017 йилги Барқарор ривожланиш миллий стратегиясининг (БРМС)ижроси натижалари бўйича

Президент Атамбаев мажлисда Миллий стратегия «Қирғизистон давлатчилигининг турғун пойдеворини» яратди деб баҳолади



Бугун ҚР Президенти Алмаз Атамбаевнинг  давлат қароргоҳида Барқарор ривожланиш миллий стратегиясининг  (БРМС)ижроси натижалари бўйича мажлис бўлиб ўтди. Мажлисга таклиф этилганлар  кўп сонли меҳмонлар орасида сиёсатчилар, экспертлар ва ОАВ вакиллари қатнашдилар. Шунингдек, ушбу маросимда қатнашган «Альянс-Пресс» ахборот агентлиги ходими, ЖТРК телекомпанияси раҳбари Илим Карипбековни  яқинда оғир автохалокатга учраб, бугунги кунда соғайиб меҳмонлар сафида пайдо бўлиши зўр қизиқиш ила кутиб олганлигини қайд этди.
Президент Атамбаев мажлисда Миллий стратегия «Қирғизистон давлатчилигининг турғун пойдеворини» яратди деб баҳолади.
«Ҳар қандай ҳодиса бўлиши мумкин, номойишлар ҳам, бироқ  булар энди ҳеч нарсани ўзгартиролмайди ҳам, бузаолмайдилар ҳам,- деди Атамбаев. – Мана бугун қор ҳам ёғди, лекин жуда кўпчилик яхши биладики – бу ишлар албатта вақтинчалие кўриниш, олдинда  баҳор келиши аниқ. Хусусан бизнинг давлатимизнинг истиқболи ҳам шундай».
 
Бўлим мақолалари
20.08.2026
10.08.2026
08.08.2026
07.08.2026
06.08.2026
04.08.2026
31.07.2026
30.07.2026
29.07.2026
28.07.2026