17.09.2015 12:55 3804

Янгича усулларга йўналтирилган семинар

Ўш давлат юридика институти янги ўқув йилининг дастлабки кунлариданоқ билим бериш  кредит тизимининг янги технологияларидан кенг фойдаланишга ўзгача диққат қаратди. Шунинг учун профессор ўқитувчилар таркиби  билимларини ҳар томонлама чуқурлатиш, институтнинг шу кун тартибидаги масаладир. Ўқув департаментининг ташаббуси билан юқоридаги мақсадни кўзлаган ўқув семинарлари тез-тез ўтказилиб турибди. Уларда студентларнинг ўз фикрлари бирла изланиши, илмий ишларга қизиқишини оширишга йўналтирилган усуллар ўргатилмоқда. Шу кунлардаги ЎшДЮИ  ўқув департаментининг сифат бўлими мутаҳасиси Айдин Қайназарова ўтказган ўқув семинарида ҳам ўқитувчилар кредит системасининг янги технологиялари бўйича атрофлича маълумот олишга эришдилар. Семинарда улар талабаларни ўқитувчилар билан биргаликда ўз кучи билан ишлашга йўналтирилган илғор тажрибалардан  амалда натижали фойдаланиш усулларига эга бўлдилар.

 
Собиржон Буркашев
ЎшДЮИнинг  пресс-котиби

Бўлим мақолалари
06.10.2023
11.09.2023
01.09.2023
28.08.2023
15.06.2023
07.03.2023
06.03.2023
01.03.2023
29.12.2022
16.12.2022