17.05.2017 17:42 Бишкек 2302

ҚСДП президентликка номзод кўрсатди

Қирғизистон социал-демократлар партияси ҚР президенти лавозимига амалдаги Бош вазир Сооронбой Жээнбеков номзодини кўрсатди


Қирғизистон социал-демократлар партияси бизнинг “Альянс-Пресс” ахборот агентлигимиз 2016 йилнинг кузида эътироф этганидек (“Қирғизистоннинг навбатдаги президенти жанубдан бўлади” мақоласига қаралсин)  ҚР президенти лавозимига  амалдаги Бош вазир Сооронбой Жээнбеков номзодини кўрсатди. Ўша таҳлилий мақоламизда қандай хатога йўл қўйган эдик? Ўша пайтда биз Омурбек Бабанов  социал- демократлар номзодига ҳалақит бермай, Бош вазирлик лавозими билан қаноатланади деган фикрни илгари сургандик. Бироқ Омурбек Бабановнинг муддаоси каттароқ бўлгани сабаб, Сооронбой Жээнбеков энди қизғин курашга тайёрланиши керак бўлади.
Бу курашда Сооронбой Жээнбеков ғолиб бўлиши мумкинми? Бу борада кенгроқ материалларни келгусида чоп этамиз. Лекин бугунга қадар аниқ бўлишича, Бабанов Бош вазирлик лавозимига ўз номзодини кўрсатган пайтда барча сўровномалар бўйича, Қирғизистон  сайловчиларининг қарийиб ярми бу борада  аниқ фикрга эга бўлмаганлар. Бошқача айтганда уни президентлик лавозимида тасаввур қилаолмаганлар. Эндиги галда амалдаги Бош вазир Жээнбеков юзида улар навбатдаги президентни кўра оладиларми? Агар улар буни кўра олсалар  Сооронбой Жээнбеков  муқаррар ғалаба қилиши мумкин.
 
Бўлим мақолалари
09.02.2022
07.12.2021
29.11.2021
27.11.2021
25.11.2021
19.11.2021
04.11.2021
29.10.2021
25.10.2021
24.10.2021