30.05.2017 17:06 Бишкек 2395

Халқаро Банк “Таза коом” лойиҳасини қўллайди

Халқаро Банкнинг вакили DIGITAL CASA лойиҳаси Қирғизистонда Афғонистондаги вазиятдан мустасно амалга оширилади деган фикрда

30 май куни Бишкекда  рақамли технологияларга Қирғизистонда кенг йўл очишни мақсадидаги донорларнинг  “Тоза коом” лойиҳаси бўйича конференцияси ўтди. Донорлар юртимизда “ақлли шахарлар” ни тузиш ва бу борада биринчи навбатда ақлли Бишкек ва ақлли Ўш шахарларини пайдо бўлишига эришмоқчилар.
Форумда иштирок этган Халқаро Банкнинг Марказий Осиё бўйича тармоқ бошлиғи Лилия Бурульчук ХБ “Тоза коом” лойиҳасини қўллаши ва молиялаштириши хақида баёнот қилди. Маблағлар эса ХБнинг DIGITAL CASA лойиҳасига ажратилган хисобдан йўналтирилади. DIGITAL CASA  Банкнинг Марказий Осиёда Интернетни ривожлантириш ва унинг тезлигини ошириш бўйича лойиҳасидир.ХБ Интернетни Афғонистон ва Покистон орқали бизга узатмоқчи.
  « Альянс-Пресс» агентлиги мухбири саволига жавоб берган Бурульчук хоним қуйидагиларни айтди: «Қирғизистон ва Афғонистон ушбу тармоқ бўйича биринчи холис донорлик ёрдамини олаётган давлатлардир. Бугунги кунда Афғонистонда осойишталик қарор топганича йўқ, лекин бу лойиҳани амалга оширишга тўсқинлик қилолмайди. Маблағлар ҳар бир давлатга алоҳида ажратилгани сабаб, қўшни томонда вазият барқарорлашини кутишнинг ҳожати йўқ. Қирғизистонга ушбу лойиҳа учун маблағлар янаги йилнинг бошидан туша бошлайди. Шунингдек лойиҳа бўйича ҳамкорлик қилиш учун  Халыаро Банк  Ўзбекистон ва Тожикистон билан ҳам музокара юргизмоқда».
 
Бўлим мақолалари
17.01.2024
15.10.2023
02.10.2023
23.09.2023
05.09.2023
19.08.2023
28.06.2023
22.05.2023
13.05.2023
12.04.2023