06.06.2017 15:22 Ўш 4265

Қирғиз-Ўзбек университети ўз номи билан!

7 йиллик муддатдан сўнг олийгоҳ раҳбарияти Сулаймонтоғ остидаги биноси ёнига университетнинг хақиқий номи билан реклама биллдбордини ўрнатди


Илгари маълум бўлгандек, 2010 йилги фожиавий воқеалардан кейин 16 июн куни Ўш вилояти маъмуриятидаги мажлисдан кейин ЎшҚУни Давлат ижтимоий университетига айлантириш бўйича қарор чиққан. Бироқ Вақтли Ҳукумат ушбу аталиш бўйича ҳеч қандай фармойиш бермаган.
2011 йилнинг 8 сентябрида Жанубий пойтахтга иш сафари билан келган Маориф вазири Қанат Садиков ЎшҚЎУ нинг номи ўзгарилмаслиги, бироқ унинг базасида янги Ижтимоий университет пайдо бўлишини маълум қилган. Ўшанда университет педагоглари «Социальный» деган ном расман тан олинмагани ва олийгоҳнинг бланклари ва муҳри эски аталишда қолганлигини айтган эдилар.

Ва ниҳоят шу кунларга келиб «музлар эриган» кўринади, олийгоҳнинг раҳбарияти ўзларининг реклама биллдбордлари билан ушбу илм муассасаси айнан Қирғиз-Ўзбек университети эканлиги кўрсатиб қўйдилар.
Эслатиб ўтамиз, Қирғиз-Ўзбек университети 1997 йилда ташкил топиб, ўз таркибида 4 институт ва 12 факультетга эга эди. Университетнинг асосчиси ҚР Миллий академиясининг хақиқий аъзоси, профессор, академик, Қирғизистон парламенти депутати Муҳаммаджон Тошалиевич Мамасаидов эди. У СССР давридаги олимлар даврасидан  Ой сайёрасидан , унинг юз-қобиғини ташкил этган моддаларни  Ерга етказишга хизмат қилган Луноходни яратувчиларидан бири бўлиб ҳисобланади.

 
Бўлим мақолалари
06.10.2023
11.09.2023
01.09.2023
28.08.2023
15.06.2023
07.03.2023
06.03.2023
01.03.2023
29.12.2022
16.12.2022