19.06.2017 16:25 Бишкек 2762

Мутахасис – эколог ЕРРБ билан тузулган контрактда дастурий таъминлов учун маблағ кўзда тутилмагани таъжублантирди

Dialecticon Climate Green жавобгарчилиги чекланган жамиятнинг мутахасис – экологи Жамиля Жээнбаева «Альянс-Пресс» Агентлигига берган маълумотига кўра, ҳозирда Европа реконструкция ва ривожланиш банки билан Ўш ва Жалолободдаги қаттиқ турдаги маъиший чиқиндиларни йўқ қилгувчи тизимни тиклаш бўйича, ҳар бир шахар учун 11 миллион евро турадиган келишим тузулган


Худди шунга ўхшаш бироқ 22.5 миллион евро турадиган келишим илгари Бишкек шаҳри учун тузилиб, лойиҳа ҳозирда фаолият кўрсатмоқда.
«Ахлат йиғиштириш тизими бошқаруви компьютерлаштирилиши керак, ҳамда  барча ахлатдан тозалангани учун тўлов берувчилар базалари ягона шакл-формага келтирилиши зарур,-дейди Жамиля Жээнбаева. – Бироқ, бу чора учун на Бишкекда, на Ўшда ва на Жалолободда ҳорижий маблағлар ажратилмаган. Коммунал хизматчиларида ушбу иш жараёни учун хақ тўловчилар рўйхати чала бўлиб, улардаги маълумотлар солиқ хизмати ва бошқа давлат ташкилотлари тизмаларига мос тушмайди. Шунинг учун бюджетга катта хажмдаги маблағлар тушмай, шахарларни сифатли равишда тозалаш  ишларига пул етишмайди. Бу жиддий камчилик тез орада бартараф этилиши шарт. Маълумот базалари зудлик билан ҳарид этилиб, улар  аниқ-равшан ахборотлар билан тўлдирилиши муҳим».
 
Бўлим мақолалари
30.03.2024
04.03.2024
16.02.2024
12.02.2024
10.02.2024
05.02.2024
11.01.2024
20.12.2023
05.12.2023
13.11.2023