21.09.2015 20:35 4534

Давлат тили байрамидан

Ўш Давлат юридика институтида давлат тилининг 26 йиллигини нишонлаш байрам салтанатига бағишланган катта илмий-амалий конференция уюштирилди. “Давлат тилининг муаммоли масалалари” деган темада остида ўтган тадбирга аталган ўқув даргоҳининг профессор-ўқитувчилари, талаба-ёшлар, олимлар, жамоат арбоблари ва маданият хизматчилари қатнашдилар.

Шу ернинг ўзида давлат тилининг ривожланишига бағишланган илмий мақола материаллар ёзилган китоб, журнал ва газеталар кўргазмаси ҳам жой олган.
  
Конференцияни дастлаб табрик сўзи билан очган ЎшДЮИнинг ректори, профессор Эгамберди Токторов давлат тилининг муҳимлигини таъкидлаб, қирғиз тилини қадрлаб, уни ривожлантиришга чақирди. Ундан кейин тўқима-оқин Шамирбек Турғунбаев асрларни ошалаган қирғиз тилини мақтаган қўшиғи билан йиғилганларнинг кўнглини ҳушнуд айлади.

Бастакор, қўшиқчи ва оқин Маматибраим Бостонқулов ўз ижодининг ривожланишида қирғиз тилининг юксак ўрни ҳақида сўзиданг сўнг, ўзининг оҳанрабо куйли қўшиқларини айтиб берди. У ўзининг давлат тилида ёзган китобини институт китобхонасига тақдим қилди.

Бундан кейин тадбир илгари белгилангандек ўқитувчи олимларнинг, талабаларнинг давлат тилига бағишланган илмий докладлари билан йиғилганларни таништиришга бағишланди. Конференциянинг иккинчи бўлимида студентлар етакчи профессор ўқитувчилар бошчилигида икки секцион группага бўлиниб илмий тадбирни ниҳоясига етказдилар.



       Собиржон Буркашев,
ЎшМЮИнинг Пресс котиби.

Бўлим мақолалари
06.10.2023
11.09.2023
01.09.2023
28.08.2023
15.06.2023
07.03.2023
06.03.2023
01.03.2023
29.12.2022
16.12.2022