21.06.2017 20:57 Бишкек 3113

Чинибой Турсунбеков ҚСДП Сиёсий Кенгашидаги ўз ўрнига ворисни кўрсатди

21 июн куни кечки пайтда, ҚСДП Сиёсий Кенгашининг навбатдаги мажлиси якунига етди. Сиёсий Кенгаш ҚР Президентлигига номзод кўрсатиладиган съезд кунини 15 июлга белгилади

Шунингдек, Сиёсий Кенгаш раисининг биринчи ўринбосарини тайинлов масаласи ҳал этилди. Кўпчилик овоз билан бу ўринга илгари Президент аппарати бошлиғи бўлган Фарид Ниязов тайинланди. Альянс-Пресс мухбири Ниязов номзодини охирги пайтгача шу лавозимни эгаллаб турган Чинибой Турсунбековнинг ўзи таклиф этганига эътибор қаратди. Турсунбековнинг таклифи илгари газеталарда тарқатилаётган, унинг партия билан муносабати яхши эмаслиги хақидаги гаплар - уйдурма эканлигини исбот қилди. У ўз ихтиёри билан мансабини топшириб берди.
Бўлим мақолалари
19.02.2026
18.02.2026
16.02.2026
14.02.2026
13.02.2026
11.02.2026
10.02.2026
03.02.2026
02.02.2026
30.01.2026