25.09.2015 21:19 3189

Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенеши депутатлигига номзод А.Ортиқовнинг сайловчиларга йўналтирилган мурожаатномасидан

Ҳурматли сайловчилар!
 
4 октябр куни давлатимизда Қирғиз Республикаси Олий Кенгашининг депутатлари сайланади. Ўтган бир чорак аср мобайнида биз сайловнинг мажоритар ҳам, пропорционал ҳам, аралаш ҳам шаклларини синаб кўрдик. Лекин биз ўз кўзимиз билан кўриб, гувоҳ бўлганларимиз –  сайловолди жараёнида ва сайловнинг қоқ ўзида фақат ифлос услублар қўллаш эди.
 
Сайловчиларга пора берган, уларни “сотиб олиш” оқибатида депутатликга келган одам улар олдида албатта ҳеч қачон маъсул бўлмаган. Аксинча, мазкур депутат, амалда сотиб олган депутатлик мандати воситачилигида, сайловда сарфлаган маблағини бир неча бор миқдорда қайтариш мақсадини кўзлаган. Худди шу жиҳатга боғлиқ халқ ғазабланиши Қирғизистонда қатор икки инқилобларнинг асосий сабабларидан бўлган.
 
Фақат 2010 йили биз нисбатан хақгўй сайлов ўтказа олдик. Баъзи овоз бериш жойларда бюллетенларни тўдалаб сайлов қутиларига ташлаш ва “от ўйини” усули кузатилган, лекин бу воқеалар аввалгидай кенг тарқалмаган. Энг муҳим жиҳат сифатида давлат аввалгидай маъмурий имкониятларни қўлламаганлигини таъкидлаб ўтиш лозим. Мана худди шу сабабдан, баъзида қаттиқ танқидга дучор бўлганига қарамай, V чақириқ Олий Кенгаши парламентнинг олдинги таркибидан самаралироқ фаолият кўрсатган. Президент Атамбоев эълон қилган стратегик йўналиш амалга оширилиб келаётганликдан, давлатда барқарор ўсиш кузатилган.
 
Келгуси сайловда ҳам пора ва қуруқ ваъдалар берилади. Тажрибали сайловчилар бўлгач,  сизлар шу каби кўринишларни яхши биласизлар. Гап фақат сизлар қандай танлов қилишингизда. Биз ривожланишимиз ёки аксинча ортга қайтишимиз сиз қилган қарорга қарам.
Бўлим мақолалари
09.02.2022
07.12.2021
29.11.2021
27.11.2021
25.11.2021
19.11.2021
04.11.2021
29.10.2021
25.10.2021
24.10.2021