29.06.2017 17:18 Бишкек 3437

Ўқитувчиларнинг нафақа пулларига қўшимчалар бўйича қонун лойиҳаси қизғин муҳокамада

Бугун ҚР ЖогоркуКенгашида мактабда узоқ йил ишлаган ўқитувчиларнинг нафақа пулларига қўшимчалар белгилаш бўйича қонун лойиҳаси қаралди


 Бу тадбирни амалга ошириш учун бюджетдан 1 миллиард сомдан зиёд маблағ керак бўлади.
ҚСДП партиясидан депутат Элвира Сурабалдиева Альянс-пресс агентлигига маълум қилишича, ушбу ташаббус парламентда қаттиқ қаршиликка дуч келган. Депутатлар бу масалани кун тартибидан олиб ташлаш керак деган фикрни ўртага ташлашди. Чунки бундайин чора учун хукуматнинг  маҳсус қарор ёки  розилиги йўқ.
  «Ҳозир сизлар ўз ҳудудларингизга борасизлар. Кейин Интернетдан сизларни от чопиш ва бошқа от-спорт мусобақалар ўтказишингиз хақидаги маълумотларни ўқиймиз. Бунақа кўнгил очар ишлар учун пул топаоласизлар. Бунинг ўрнига мактаблар қурмайсизларми? Бир нарсани ҳеч тушинмайман, сизларнинг уйингизда аёллар ва болалар йўқми? Ёки сизлар абадий депутат бўлиб қоласизларми?» - деди пленар мажлисда Элвира Сурабалдиева.
 
Бўлим мақолалари
26.03.2026
18.03.2026
12.03.2026
12.02.2026
06.02.2026
28.01.2026
14.01.2026
27.12.2025
18.12.2025
13.10.2025