30.06.2017 16:08 Бишкек 2976

Маориф вазири Гулмира Кудайбердиева Қирғизистонда Саудия кредитига қурулажак мактаблар хақида

Альянс-пресс Агентлигининг илтимосига кўра, Маориф ва фан вазири Гулмира Кудайбердиева Қирғизистонда қурулажак мактаблар хақида маълумот берди


“Яқинда ҚР Жогорку Кенгаши Қирғизистонда Саудия кредитига қурулажак 16 мактаб  бўйича келишимни ратификация қилди. Ҳозир биз бўлажак қурилиш объектлари  тизмасини  тайёрламоқдамиз. Шуни таъкидлаб айтиш керак, гап грантлар хақида эмас, имтиёзли кредит хақида бўлмоқда. Шунинг учун бу муассасаларда  ўқув амалиёти фақат Қирғизистон Маориф вазирлиги тасдиқлаган стандартлар асосида бўлиб, Саудия томони ўқитувчилар таркиби ёки мактаб дастурига аралашмайди. Бу лойиҳа Сариев пайтида келишилган эди. Лекин амалий жихатга ўтиш С. Жээнбеков Бош вазирлиги даврига келди” ,- деди Маориф вазири.
 
Бўлим мақолалари
06.10.2023
11.09.2023
01.09.2023
28.08.2023
15.06.2023
07.03.2023
06.03.2023
01.03.2023
29.12.2022
16.12.2022