07.07.2017 17:31 Бишкек 2720

Ҳукумат бошлиғи маслахатчиси Альянс-прессга ҚР экспорти ўсганини баён қилди

ҚР Хукумат бошлиғи Сооронбай Жээнбековнинг маслахатчиси Николай Чуйков Альянс-прессга 2017 йилнинг 5 ойи давомида Қирғизистонда экспорт кескин ўсганини баён қилди


«Кескин суръатда  ЕОИҲга аъзо давлатларга экспорт хажми бўйича -  сут маҳсулотлари 1,8 марта, мева ва ёнғоқлар  2,5 марта, текстил ва трикотаж кийимлар 23 баробар, ойна 32 баробар, электр ускуналари ва машиналар 48,9%, шакар 9 баробар, Фармацевтика маҳсулотлари 10 баробарга ўсган.
Шуни таъкидлаш лозимки, ички бозорнинг анчайин торлиги боис  иқтисодий ўсишни узоқ давомийлигини таъминлаш учун  мамлакатнинг экспорт салоҳиятини ошириш талаб этилади. Шунинг учун Ҳукумат ҳозирда асосий кучини  ЕОИҲга аъзо давлатлар бозорида ўзимизнинг  маҳсулотлар позициясини илгари суришга харакат қилмоқда », - дейди Чуйков.
 
Бўлим мақолалари
22.04.2023
28.04.2022
04.04.2022
26.03.2022
05.02.2021
31.12.2020
11.12.2020
31.10.2020
04.06.2020
18.01.2020