10.07.2017 17:39 Бишкек 3198

«Апрел Байроғи» жамоатчилик бирлашмаси Сооронбай Жээнбековни қўлламоқчи

"Ўшдаги воқеаларни мўтадиллашида Сооронбай Жээнбековнинг хизмати беқиёс",-дейди «Апрел Байроғи» жамоатчилик бирлашмаси вакили Алга Қиличев


Альянс-пресс агентлиги мухбири билан мулоқатда бўлган «Апрел Байроғи» жамоатчилик бирлашмаси вакили Алга Қиличев ҚСДП съезди 15 июлда ўтишини эслатиш билан бирга  қуйидагиларни эътироф этди : «Мен 2010 йили мародерлар ва толончиларга қарши халқ дружинасини тузишда қатнашганман. Агар съезд Сооронбай Жээнбековни танласа у президентликка муносиб номзод бўлар эди.  Ўша олатаъсир кунларда у ўзини қандай тутганини биламан. 15 апрел куни ағдарилган президентнинг тарафдорлари Ўшни Бакиевнинг назоратида қолдирмоққа интилгандилар. Бу эса аниқ фуқаролар урушига олиб келар эди. Фақатгина Сооронбой Шариповичнинг кескинлиги шуларнинг режаларини барбод этганди. Унинг кўп афзалликлари бор. Шулардан бири муҳим лаҳзаларда қатъийлик ва жасоратга мойиллиги. Шунинг учун партиянинг съездида унга мен  ва жамоатчилик бирикмамиздаги дўстларим овоз берадилар».
 
Бўлим мақолалари
23.06.2025 Ўзбекистонда БМТнинг давлат хизмати масалалари бўйича форуми бошланди
САМАРҚАНД, 23 июнь – Альянс-Пресс. Самарқанд шаҳрида БМТнинг давлат хизмати масалалари бўйича Халқаро форуми ўз ишини бошлади. Форум доирасида «2030 йилгача қолган беш йил: барқарор келажак учун давлат хизматларини кўрсатишни жадаллаштириш» мавзусида пленар йиғилишлар ва тематик муҳокамалар ўтказилади.
20.06.2025
17.06.2025
16.06.2025
11.06.2025
10.06.2025
06.06.2025
05.06.2025
04.06.2025
29.05.2025