11.07.2017 16:33 Бишкек 3332

Юқори Норин каскад ГЭСларини чехлар қурадилар

Кеча Бишкекда матбуот конференцияси бўлиб ўтиб, унда хукуматимиз билан Чехиянинг Liglass traiding компанияси Юқори Норин каскад ГЭСини қуриш бўйича шартномани имзолаганини эълон қилинди


Гап ҳозирча 16 ГЭСдан фақат иккитаси хақида бормоқда. Лекин истиқболда бошқа гидроиншаотлар қурилишига ишонч билдирилмоқда. Чехлар Россиянинг «Русгидро « компаниясининг барча сарф-харажатларини тўлаб бермоқчи.
Бишкекдаги Сув муаммоларини ўрганиш ва гидроэнергетика институтидаги мутахасислар бу қадамлар Қирғизистон билан   Ўзбекистон  муносабатларига таъсир қилмаслигини таъкидлаганлар. Институтдаги суҳбатдошларимизнинг гаплари бўйича Юқори Норин каскадидаги ГЭСларда катта тўғонлар қурилмайди. ГЭСлар фақат оқин сув ҳисобига ишлагани сабаб ,Норин дарёсининг  сув ташламалари хажмига таъсир этмайди. 

 
Бўлим мақолалари
16.11.2026
13.11.2026
12.11.2026
09.11.2026
07.11.2026
06.11.2026
04.11.2026
03.11.2026
02.11.2026
31.10.2026